Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:21

АҚШ Россияга нисбатан санкциялар рўйхатини кенгайтирди


АҚШ Молия вазирлиги Россия билан боғлиқ санкциялар рўйхатини кенгайтирди.

Бу сафар фаолиятига чекловлар қўйилган кишилар рўйхатига ўзларини Донецк ва Луганск халқ республикалари, деб эълон қилган айирмачиларнинг 10та вазири исмлари ҳамда Севастополь шаҳри мэри Дмитрий Овсянников ҳам киритилди.

“Ушбу санкциялар Украина ҳудудининг ягоналиги бузилишга сабабчи бўлган шахсларни жавобгарликка тортишга қаратилган ҳаракатларнинг бир қисмидир”, — дейилган АҚШ Молия вазирлиги билдирувида.

Шунингдек, санкциялар рўйхатига ДНР Ахборот вазири Игорь Антипов, саноат ва савдо вазири Алексей Грановский, молия вазири Екатерина Матющенко, ТИВ раҳбари Наталья Никонорова, давлат хавфсизлиги вазири Владимир Павленко, адлия вазири Елена Радомская, солиқ вазири Александр Тимофеев, иқтисодий ривожланиш вазири Елена Костенко, Луганск Халқ республикаси меҳнат ва ижтимоий сиёсат вазири Светлана Малахова, энергетика вазири Павел Мальгинлар киритилди.

АҚШ Молия вазирлиги хабарига кўра, юқорида исми келтирилган фуқаролар Украина давлат ҳудуди ягоналигининг бузилиши, мамлакат суверенитетига хавф солиш ва бошқа жиноятларда айбланмоқда.

XS
SM
MD
LG