Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 16:19

Қозоғистон трассаларида исиниш пунктлари ташкиллаштирилмоқда


23 январь куни Қозоғистон бош вазири Бақитжон Сагинтаев минтақаларда ҳайдовчи ва йўловчилар учун кўчма иситиш пунктлари ташкил этиш, улар учун иссиқ овқат ташкиллаштириш борасида фармойиш берди.

Бу ҳақда Қозоғистон бош вазири матбуот хизмати хабар қилди.

Facebook ижтмоий тармоғи орқали тўғридан тўғри намойиш қилинган ҳукумат йиғилишида бош вазир Сагинтаев тегишли муассасаларга қутқарув бригадалари навбатчилигини, сақланиб турган кучли совуқлар вақтида фавқулотда тиббий хизматларни ташкиллаштириш борасида кўрсатма берди. «Энг совуқ даврда барча хизматлар фаолияти аниқ ва муаммосиз йўлга қўйилиши керак», — деди Сагинтаев.

Мамлакатнинг шимолий ва шарқий вилоятларида ўтган ҳафтадан бошлаб кучли совуқ кузатилмоқда. Мутахассисларнинг сўзларига қараганда, кучли совуқ яна бир неча кун давом этади. Айрим минтақаларда ҳафта бошларида мактабларда дарслар бекор қилинди.

Кеча 41 ўзбекистонлик Қозоғистонда музлаб қолган автобусдан қутқарилди.

22 январга ўтар кечаси Петропавловск – Сариоғоч йўналишида кетаётган Van Hool маркали автобус ҳаво совуқлигидан дизель ёнилғиси музлаб қолгани хабар қилинди.

18 январь куни Ақтўбе вилоятидаги трассада автобус ёниб кетиши оқибатида 52 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди. Ёнғиннинг асосий сабаби “оловдан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш”, дея кўрилмоқда. Трассада туриб қолган автобус двигатели тўхтаб қолгани сабаб, салон совиб кетган ва йўловчилар уни ўз билганларича иситмоқчи бўлишган.

XS
SM
MD
LG