Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:26

Мирзиёев: Ақтўбе фожиасининг асл сабаби ишсизлик


Қозоғистоннинг Ақтўбек вилоятида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг автобусда ёниб кетишига муносабат билдирган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бу фожианинг асл сабаби ишсизлик эканини таъкидлади

"Одамларизга шароит яратмаганимиз учун, улар бегона юртларга бориб иш қидириб юришибди", деди президент 19 январ куни Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида.

Мирзиёевга кўра, фожиага Ўзбекистонда етарли иш жойлари яратилмагани сабаб бўлган.

“Худодан не не ниятлар қилиб, боламни боқаман, отамга бир сўм олиб келаман, деб йўлга чиққан. Қандай ёш-ёш йигитлар, мўмин мусулмонлар, ҳаммаси ўзбекистонликлар”, — деди Шавкат Мирзиёев.

Самара-Чимкент автойўлининг Қозоғистондан ўтадиган қисмида 18 январда 57 киши бораётган автобус ёниб кетиши оқибатида 52 нафар одам ҳалок бўлган, 5 нафар одам ёнаётган автобусдан қочиб чиқишга улгурган эди.

XS
SM
MD
LG