Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:31

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонда ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди


Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида рўй берган, кўплаб ўзбекистонликларнинг ўлимига олиб келган фожиа муносабати билан Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев марҳумларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди.

Бу ҳақда «Ўзбекистон» телеканали «Ахборот» дастури хабар қилди.

18 январь куни Қозоғистоннинг Актўбе вилояти Ирғиз тумани ҳудудидан ўтувчи «Самара-Чимкент» автомобил йўлининг 1068 кмда Калибой аҳоли яшаш пунктидан 10 км узоқликда «Икарус» русумли автобус ёниб кетди. Ушбу икки қаватли автобусда жами 57 киши бўлган, фақат 5 киши ундан чиқа олган, қолган 52 киши ҳалок бўлган. Ҳозирча ҳалок бўлганларнинг шахси аниқланмаган. Хабарларда айтилишича, ҳалок бўлганларнинг барчаси Ўзбекистон фуқароларидир.

Шавкат Мирзиёев топшириғи билан Қозоғистонда кўплаб ўзбекистонликларнинг ҳалок бўлишига олиб келган фожиа сабабларини ўрганиш юзасидан бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида ҳукумат комиссияси ташкил этилган. Айни вақтда ушбу комиссия Ақтўбе шаҳрига учиб кетган.

Махсус ҳукумат комиссиясига Қозоғистон вакиллари билан ҳамкорликда содир бўлган фавқулодда вазият сабабларини ўрганиш, мамлакат фуқаролари шахсини аниқлаш вазифалари юклатилган.

Шунингдек, комиссия ҳалок бўлганларнинг таналарини мамлакатга олиб келиш, уларнинг оилаларига зарур ёрдамни кўрсатиш билан шуғулланади.

Озодлик радиоси ҳалокат билан боғлиқ барча воқеаларни узлуксиз ёритди.

XS
SM
MD
LG