Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:48

Туркия Сурияда АҚШ дастаклаётган курдларга қарши курашмоқчи (ВИДЕО)


Туркия АҚШ дастаклаётган курдлар туғдираётган «хавф»ни бартараф этиш учун Суриянинг улар бошқарувидаги Африн ва Манбиж ҳудудларига ҳарбий юриш қилиш ниятида эканлигини эълон қилди.

18 январь куни Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли Анқара Сурия-Туркия чегарасида курдларни дастаклаётган АҚШга «ишончсизлик» билан қарашини таъкидлади.

Чавушўғли, шунингдек, ушбу амалиётга Россия қарши бўлмаслигини, Анқара Москва ва Теҳрон билан ҳаво ҳужумларини амалга оширишни муҳокама қилишини айтди.

Туркия АҚШ «Ислом давлати» экстремистик гуруҳига қарши курашда курдлар етакчилигидаги Сурия демократик кучлари билан ҳамкорлик қилиб келаётганидан ғазабда. Анқара Сурия демократик кучларини террор гуруҳи деб билади.

15 январь куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон АҚШ Сурия ва Туркия чегарасида тузишга урнаётган «террор армияси»ни тор-мор қилишини айтиб, таҳдид солган эди.

Туркия ғазабига АҚШ эндиликда Суриянинг Туркия ва Ироқ билан чегарасини ҳимоялаши учун Сурия демократик кучларига 30 минг кишилик армия тузишга кўмаклашмоқчи эканлигини эълон қилгани сабаб бўлди.

Туркия Сурия билан чегарада куч йиғмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:16 0:00

XS
SM
MD
LG