Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 21:44

Ўзбекистон ҳукумати қамоқхоналардаги қийноқларга яна барҳам бермоқчи


Халқаро ташкилотлар Ўзбекистон қамоқхоналарида қийноқлар системати эканини айтиб келади
Халқаро ташкилотлар Ўзбекистон қамоқхоналарида қийноқлар системати эканини айтиб келади

Ўзбекистон ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов 2018–2020 йилларда “ҳибсга олинган ва жавобгарликка тортилган шахсларга нисбатан қийноқ, руҳий ва жисмоний босим қўлланишига йўл қўймаслик бўйича чора-тадбирлар дастури” ишлаб чиқилаётганини маълум қилган. Бу ҳақда ИИВ расмий сайтида 6 январ куни хабар қилинди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўтган ой Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида суд-тергов давомида қийноқ қўллаш ҳолатларини танқид қилган ва қийноқ қўллаганларни жазолашга ваъда берганди.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирига кўра, қийноқларни бартараф этиш учун мамлакатдаги барча жазони ижро этиш муассасалари, тергов изоляторларини видеокузатув воситалари билан таъминлаш кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, ички ишлар органларида сўроқ стенографиясини олиб бориш, видеокузатувни амалга ошириш, тергов ҳаракатларини аудиода ва видеода қайд этиш воситалари билан жиҳозланган махсус хоналар ташкил этиш ҳам режаланган.

Пўлат Бобожоновга кўра, бундай махсус хона ички ишлар вазирлиги тергов департаментида очилган.

“Кейинги йилларда барча тергов бўлимларида босқичма-босқич шундай хоналар ташкил этиш режалаштирилмоқда”, — деган Пўлат Бобожонов.

Бобожоновнинг таъкидича, бу фуқароларнинг ёлғон далиллар, туҳмат натижасида жазога тортилишининг олдини олади, жиноят-процессуал норма реализациясини таъминлайди.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирининг ушбу баёноти Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг қийноқ ҳолатларини танқид қилиши ортидан эълон қилинмоқда.

Декабрь ойи бошида президент Мирзиёв "Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонни имзолаган эди.

Фармонда қийноқ ва руҳий босимлар остида олинган далиллардан жиноят ишлари бўйича далил сифатида фойдаланишга йўл қўйилмаслиги таъкидланган.

Ўзбекистон қонунчилигида қийноқ қўллаш бунгача ҳам тақиқланган.

2003 йилда Ўзбекистонда "Қийноқларга қарши кураш миллий дастури" ҳам қабул қилинган эди.

2012 йилда эса Ўзбекистоннинг аввалги президенти Ислом Каримов қийноқларни тақиқловчи махсус қонунга ҳам имзо чекканди.

Аммо, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари ташаббус гуруҳи раҳбари Сурат Икромовга кўра, бу қонун ва фармонлар амалда ишламаган, қийноқлар билан боғлиқ вазият ўзгаришсиз қолган.

- Мирзиёев қийноқларни йўқ қилишга қаттиқ киришган кўринади, кўрамиз нима бўлар экан. Лекин, бундан олдин ҳам шундай қонунлар чиққан, лекин натижа бўлмади. Бу ерда тизимли ислоҳотлар зарур. Қийноқ қўллаганларни қаттиқ жазолаш кўзда тутилган кучли ислоҳотлар зарур. Қоғоздаги фармонлар ва қуруқ гаплар билан вазиятни ўзгартириб бўлмайди, - деди Сурат Икромов.

Ўзбекистон қамоқхоналарида қийноқлар мунтазам эканини сўнгги ойларда озодликка чиқарилган маҳбуслар ҳам таъкидлаганлар.

"Жаслиқ"да 11 йил ётган тутқун ҳикояси: Бизни "Ўзбегим" садоси остида қийнашарди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:20:33 0:00

Халқаро ташкилотлар Ўзбекистон қамоқхоналарида қийноқлар систематик эканини айтиб, Тошкент ҳукуматини бундай холатларга қарши чора кўришга чақириб келади.

XS
SM
MD
LG