Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 04:24

5 январдан Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасида автобус қатнови бошланади


Тошкент – Чимкент – Тошкент йўналиши бўйича автобуслар қатнови бошланиши тўғрисида Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигига таяниб, Спутник сайти хабар қилди.

5 январь куни тақдимот рейси амалга оширилади. Кейин эса, қатновлар ҳар куни 6.00 дан 20.00 гача ҳар соатда биттадан автобус йўлга чиқади. Автобуслар “Тошкент” автовокзалидан “Чимкент” автовокзалигача ва аксинча қатнайди.

Тошкент билан Чимкент орасидаги 145 километрли йўлни автобуслар 3 соатда босиб ўтади.

Айтилишича, автобус йўловчилари чегара текширувидан навбатдан ташқари ўтказилади.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматлари ўртасида Халқаро автомобиль қатнови тўғрисидаги битимга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги баённома 2017 йилнинг 17 ноябрида имзоланган эди.

XS
SM
MD
LG