Украина полицияси Киевда "Янги кучлар ҳаракати" раҳбари Михаил Саакашвилини ҳибсга олди.
Ҳаракат матбуот котиби Маряна Почтар Саакашвилининг 8 декабрда ҳибсга олинганини тасдиқлади.
Саакашвилини адвокати мижози олдига кирмоқчи бўлган, лекин киритишмаган.
Украина бош прокурори Юрий Луценко Киевда ҳибсга олинган Саакашвили вақтинча ҳибсда сақлаш изоляторига жойланганини айтди.