Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:28

Алишер Усмонов Халқаро Олимпия қўмитасига очиқ хат йўллади


Россиялик миллиардер Алишер Усмонов Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах ва унинг ўринбосарлари ва ижроия қўмита аъзоларига очиқ хат билан мурожаат қилиб, Жанубий Кореяда келаси йил бўладиган Олимпия ўйинларида ғалаба қозонадиган спортчилар шарафига Россия байроғини кўтариш ва давлат мадҳияси куйланишига рухсат беришни сўради.

Шу ҳафта бошида ХОҚ ижроия қўмитаси Россия Олимпия қўмитасини доппинг можароси сабаб дисквалификация қилиш ва Жанубий Кореянинг Пхенчхан шаҳрида бўлиб ўтадиган 2018 йилги мусобақаларда россиялик "тоза" спортчилар фақатгина олимпия байроғи остида чиқишлари ҳақида қарор қабул қилганди.

Халқаро олимпия қўмитасининг (ХОҚ) бу қарорига Россия жамоасининг Сочи-2014 Олимпиадасида допингдан оммавий тарзда фойдаланганликда айбдор деб топилгани сабаб бўлди.

Энди россиялик спортчилар келаси қишки Олимпиадада ўз мамлакати байроғи остида иштирок эта олмайди.

XS
SM
MD
LG