Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 21:31

Тожикистон парламенти диний партиялар фаолиятини тақиқлади


Эндиликда Тожикистонда диний партиялар фаолияти тақиқланади ва диний ташкилотлар устидан давлат назорати кучаяди. Бундан буён фақат давлат идоралари диний таълим билан шуғулланиш ҳуқуқига эга. Бу Тожикистон парламенти “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар” борасидаги қонунга киритган ӯзгартиришларга биноан амалга оширилади.

Парламент вакили Жаббор Аҳмадовнинг Озодлик радиосига айтишича, охирги вақтларда экстремизм, диний радикализм ва ноқонуний диний оқимлар диний ташкилотлар орқали яширин тарзда фаолият юритишга уринмоқда:

“Шу боис мамлакатдаги ваколатли давлат органлари диний ташкилотларда бундай салбий тенденцияларни ошкор этиб ва уларнинг олдини олиш учун чора-тадбир кӯришлари лозим,”- деди Жаббор Аҳмадов.

Шуниндек, унинг таъкидлашича, давлат идоралари диний таълимни ӯз қӯлига олади ва шахсий ӯқув юртларига диний таълим беришга рухсат берилмайди.

Аммо ҳозирча қайси давлат идорасининг диний таълим билан шуғулланиши маълум эмас.

2010 йилда Тожикистондаги барча шахсий ёки хусусий диний мактаблар ёпилиб, хориждаги исломий ӯқув юртларда таълим олаётган 3 мингдан ортиқ тожик ватандошлари Тожикистонга қайтариб келтирилган эди.

Айни дамда, парламент раиси Шукуржон Зуҳуров мамлакатда диний масалалар билан боғлиқ кӯп қийинчиликлар мавжудлигини билдирди.

Унинг таъкидлашича, “тоғли минтақалардаги кичик қишлоқларда масжидлар йӯқ. Одамлар намоз ӯқиш, никоҳ ёки жаноза каби диний маросимларни ўтказиш учун ўнлаб километр узоқдаги қишлоқларга боришга мажбурлар”.

Тожикистон Конституциясигакӯра, дин давлатдан ажралган.

Аммо охирги 5 йил давомида Тожикистон ҳукумати диний экстремизмга қарши курашиш баҳонасида барча турдаги диний фаолиятларни ӯз назорати остига олди: жомеъ масжидлар имомларини тайинлашдан бошлаб, аёллар либоси, эркаклар соқоли, масжид ва ҳажга борувчилар ёши устидан назоратни кучайтирди.

Буларнинг бари сўнгги йилларда Тожикистонда диндорларга ўтказилаётган тазйиқнинг давоми сифатида кўрилмоқда.

Тожикистондаги диний эркинликлар устидан чекловлар халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар томонидан мунтазам танқид қилиб келинмоқда.

Жумладан, АҚШ Давлат департаменти ўзининг 2016 йилги диний эркинликлар борасидаги ҳисоботида экстремизмга қарши курашиш баҳонасида аёллар учун исломий либос кийиш ва эркакларга соқол қӯйиш тақиқланганидан ташвиш билдирган.

XS
SM
MD
LG