Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 10:00

Тожик президентига атаб пьеса ёзилди


Тожикистонда маданият вазирлигининг халқаро алоқалар бўлими раҳбари Абдуғаффор Абдужабборнинг пьесаси чоп этилди. "Назаркарда"(“Худо ярлақаган инсон”) деб номланган асар "Адиб" нашриёти томонидан минг нусхада нашрдан чиқди.

Эмомали Раҳмон тўғрисидаги пьеса 15та пардадан иборат. Драматик асар қаҳрамонлари Нур-Оқсақол, Шоир ва Фаришта, президентнинг онаси ва унинг оила аъзолари ҳисобланади. Пьеса Раҳмоннинг ҳокимиятга келишига омил бўлган фуқаролар уруши билан боғлиқ саҳнадан бошланади.

Муаллиф Раҳмоннинг мистик образини гавдалантиришга ҳаракат қилган. У Олий Кенгаш раиси этиб сайланганидан сўнг фуқаролар урушини тўхтатишга, дўстлик ва бирдамликка чақиради. Пьесада бошқа давлат раҳбарларидан Россия собиқ президенти Борис Ельциннинг ҳам образи бор.

Асарда президент Эмомали Раҳмон мунтазам равишда Фариштадан маслаҳат олиб туради ва худонинг диққатини ўзига тортадиган алоҳида шахс сифатида пайдо бўлади. Пьеса давлат раҳбари Эмомали Раҳмоннинг БМТ минбарида туриб сўзлайдиган нуқти билан якунланади.

Бундан аввал ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзода президент Раҳмон ҳақидаги қўшиқнинг сўзларини ёзган эди. Қўшиқ мамлакатдаги машҳур хонандалар томонидан ижро этилди.

XS
SM
MD
LG