Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 11:45

Қирғизистон "Конституция отаси"ни Олий суд 8 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди


"Текебаевга озодлик", деб ёзилган плакат.
"Текебаевга озодлик", деб ёзилган плакат.

Қирғизистон Олий суди қуйи инстанцияларнинг мамлакатдаги энг нуфузли сиёсатчилардан бири ҳисобланган Ўмурбек Текебаев ва мухолифатчи Дуйшенкул Чўтўновни 8 йилга озодликдан маҳрум этиш тўғрисидаги қарорини ўз кучида қолдирди.

Қирғизистон "Конституция отаси"ни Олий суд 8 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:53 0:00
Бевосита линк

Қирғизистон Олий суди 21 ноябрда ҳукмни ўқиб эшиттиришидан олдин Ўмурбек Текебаев судьяларга мурожаат қилиб:

-Сизларнинг қарорингиз инсон тақдирини ҳал қиладиган қарор. Сизлар Текебаевга ҳукм чиқариш орқали халқнинг судларга бўлган ишончини оқлайсиз ёки бу ишончни бира тўла оёқ ости қилиб, паймол этасиз. Текебаевнинг иши Қирғизистон тарихидаги энг жанжалли иш. Уни бутун жамоатчилик кузатиб бормоқда. Олий суднинг судьяси деган мақомга муносиб бўлинглар. Сизлар фақат Конституцияга ва қонунга хизмат қиласиз, -деб айтди.

Шундан сўнг ҳукм ўқилиб, Олий суд қуйи инстанция судларининг Текебаев ва Чўтўновни 8 йилга қамаш тўғрисидаги қарорларини кучда қолдиргани маълум бўлди.

Суд залига йиғилган тарафдорлар ҳукм ўқилганидан сўнг ўз муносабатларини “Шармандалик”, “Лаънат бўлсин судларга”, деган ҳайқириқлар билан ифодаладилар.

Парламентдаги “Ата Мекен” фракцияси депутати Наталья Никитенко суд ҳокимиятнинг “сиёсий буюртмасини бажарди”, деб фикр билдирди.

-Ҳозир Олий суд суд ислоҳоти тобутининг қопқоғини михлаб ташлади. Олий судга ҳам ишонч йўқолганига гувоҳ бўлдик. Солиқ тўловчилар бугунги кунда ҳокимиятнинг сиёсий буюртмасини бажарувчиларни боқаяпти, -деди Никитенко.

Судланувчиларнинг адвокатлари фикрича, жараёнда Текебаев ва Чўтўновнинг айбсизлиги далиланган, бироқ шунга қарамай Олий суд қуйи инстанциялар ҳукмини ўзгартирмаган. Адвокатлар энди халқаро судга мурожаат қилишларини билдирмоқдалар.

Суд ҳукми бўйича судланувчиларнинг қамоқда ётган ҳар бир куни 2 кунга ҳисобланади ва уларнинг жазо муддатларини учдан бирга қисқартирадиган амнистия қўлланилади. Мана шу ҳолатда Текебаев ва Чўтўновнинг қамоқда сақлаш муддати 4,5 йилни ташкил қилади.

Текебаев ва Чўтўнов россиялик тадбиркордан 1 миллион доллар миқдорида пора олган, деган айблов билан жорий йил февралида қўлга олинган эди. Текебаев ва тарафдорлари бу иш 15 октябрда ўтказилган президент сайловларида унинг қатнашишига йўл бермаслик мақсадида уюштирилганини айтмоқда.

"Ата Мекен" партияси лидери, сиёсий доираларда "Конституция отаси" деб сифатланувчи Ўмурбек Текебаев 20 йилдан бери Қирғизистондаги энг нуфузли сиёсатчиларидан бири эди.

XS
SM
MD
LG