Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:22

Самарқандда меҳнат мигрантларини Россия Федерациясига жўнатиш маркази очилди


Самарқандда меҳнат мигрантларини кетиш олдидан тайёрлаш ва Россия Федерациясига жўнатиш маркази очилди.

Санкт-Петербург вице-губернатори Анна Митянинанинг айтишича, марказ очилиши Россияга ноқонуний миграция оқимини қисқартиради ва ўзбекистонликлар учун қулай иш шароитларини яратишга имкон беради, деб хабар қилди Спутник сайти.

"Ишга ташкилий жалб этиш меҳнат миграциясини тартибга солишнинг энг яхши усули бўлиб, ишчиларга меъёрдаги ойлик маош, меҳнат шароитлари, иш вақти, кетиш олдидан тайёргарлик, ташкилий ишлар кафолатланади", - деган Анна Митянина.

Марказ 8 ноябрдан тўлиқ режимда иш бошлагани,Россияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонликлар бу ерда дастлабки суҳбат, тиббий текширув ва рус тили бўйича имтҳондан ўтиши хабар қилинди.



XS
SM
MD
LG