Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 05:17

Ўзбекистон ўзбек-қозоқ чегарасидаги вазият юзасидан изоҳ берди


Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида юк ташишни амалга ошириш бўйича ҳеч қандай муаммо йўқ,

Бу ҳақда Sputnik нашриЎзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғи ўринбосари Шоалим Шоваҳобовга таяниб хабар қилди.

"Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида халқаро автомобиль ташувлари тўғрисида икки томонлама келишув имзоланган. Ушбу келишувга мувофиқ, икки давлат ўртасидаги ва улар ҳудуди бўйлаб транзит ташувлар рухсатномасиз асосда амалга оширилади. Қозоғистондан Ўзбекистонга ёки аксинча юк ташувларни амалга оширишда ҳеч қандай муаммо йўқ. Шунингдек, автотранспорт воситаларининг ушбу ҳудудлар орқали транзит ҳаракатида ҳам ҳеч қандай муаммо мавжуд эмас", — деган Шоалим Шоваҳобов.

Унинг сўзларига кўра, юкларни учинчи мамлакатга/дан олиб ўтиш рухсат бланкалари асосида амалга оширилади.

Олдинроқ Қозоғистон ОАВ мамлакат инвестициялар ва тараққиёт вазирлиги расмий вакили Мурат Жуманбаевга таяниб 150д ан ортиқ Қозоғистон автотранспорт воситалари қозоқ-ўзбек чегарасидаги ўтказув пунктларидан бирида тўпланиб қолганлиги ҳақида хабар тарқатганди. Унинг сўзларига кўра, 40 та автомобилда учинчи мамлакат ҳудудига юк олиб ўтиш учун чегарани кесиб ўтиш махсус бланкалари бўлмаган.

10 октябрдан бошлаб Астана Қозоғистон-Қирғизистон чегарасидаги назоратни кучайтирган. Натижада чегарада юк машиналарининг бир неча километрга чўзилган тиқини юзага келган. Вазиятни изга солиш юзасидан Астана билан Бишкек ўртасида ўтказилган сўзлашувлар ҳозирча натижа бергани йўқ.

XS
SM
MD
LG