Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 13:50

Ўзбекистон Туркиянинг "Зироат" банкидан $200 миллион кредит олмоқчи


Ўзбекистон Туркиянинг “Зироат” банкидан кўп қаватли ва намунали турар жой бинолари қурилиши учун 200 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит олишни режаламоқда.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасидаги Озодлик манбасига кўра, бу масала Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга ташрифи чоғида мухокама қилинади.

Ўзбекистон айни мақсадлар учун Осиё тараққиёт банкидан ҳам 700 миллион АҚШ долларилик кредит олмоқчи.

Ушбу маблағлар эвазига 2020 йил охирига қадар Тошкент ва Самарқандда 50 мингга яқин хонадондан иборат мингдан ортиқ кўп қаватли уйлар қурилади.

Шавкат Мирзиёев бугун Туркияга давлат ташрифини бошлади. Анкарада у Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан учрашади.

XS
SM
MD
LG