Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:27

Бўкада қўлга олинган Германиянинг “Штерн” журнали мухбири қўйиб юборилди


Германиядаги "Штерн" журнали мухбири Беттина Зенглинг Бўка туманидаги дала шийпонларидан бирида.
Германиядаги "Штерн" журнали мухбири Беттина Зенглинг Бўка туманидаги дала шийпонларидан бирида.

Тошкент вилоятининг Бўка туманида пахта теримида мажбурий меҳнат юзасидан мониторинг ўтказаётган ”Альянс” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти раҳбари Елена Урлаева, фотомухбир Темур Карпов, Германиядаги "Штерн" журнали мухбири Беттина Зенглинг 4 октябр куни эрталаб туман ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинди ва куннинг иккинчи ярмида қўйиб юборилди.

“Альянс” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти раҳбари Елена Урлаева Озодлик радиоси билан суҳбатда улар 4 октябрь куни эрталаб Бўка тумани милицияси томонидан қўлга олинганликларини айтганди.

-Биз ҳар куни мажбурий меҳнатни мониторинг қилиш учун турли туманларга рейдларни уюштирамиз. Бугун эрталабдан Бўка туманига бордик. Биз Бўка туманидаги 44-мактаб олдида мактаб директори Холдор Аҳмедов гувоҳлигида туман милицияси ходимлари томонидан қўлга олиндик, -деди Елена Урлаева.

Ҳуқуқ фаоли Тошкент вақти билан соат 12да Озодлик радиосига берган суҳбатида Бўка тумандаги “Кўкорол” милиция бўлимида Бўка туман ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Жамшид Акмалов томонидан тергов қилинаётган ва куннинг иккинчи ярмида қўйиб юборилган.

Бу хабарни ўзбекистонлик фаол Малоҳат Эшонқулова Facebook тармоғидаги саҳифасида тасдиқлади.

Унга кўра, тергов қилиниб, қўйиб юборилганлар орасида хориждан келган сайёҳлар ҳам бор. Урлаева бу сайёҳларнинг шахсини ўзи билан бирга қўлга олинган фотомухбир Темур Карпов яхши билишини айтди.

Темур Карпов айни пайтда сўроқ бераётганини айтиб, кейинроқ унга телефон қилишимизни илтимос қилди ва айни пайтда қўлга олинганлар орасидаГерманиядаги нуфузли “Штерн” журнали мухбири Беттина Зенглинг борлигини тасдиқлади.

Халқаро ташкилотлар кўп йиллардан Ўзбекистонда пахта теримида бюджет соҳаси вакиллари ҳамда талабалар мажбурий меҳнатга жалб этилишлари тўғрисида баёнот бериб келадилар.Бироқ жорий йилда Ўзбекистон ҳукумати мажбурий меҳнатдан фойдаланилмаслигини билдирган. Шунга қарамай, сентябрь ойида ўқитувчилар, шифокорлар ва талабалар пахта теримига чиқарилган эди.

Бироқ Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Ариповнинг 21 сентябрь кунги фармойиши билан талаба, ўқитувчи ва тиббиёт ходимлари 22 сентябрда пахта теримидан қайтарилганидан сўнг мамлакат бўйлаб теримга “уюшмаган аҳоли”ни жалб қилишга зўр берилмоқда.

Ўзбекистон пахта етиштиришда болалар ва катталар мажбурий меҳнатидан фойдаланиши боис дунёнинг Target, Walmart, C&A, Marks&Spencer, IKEA, H&M, Tesco дохил етакчи ширкатлари ўзбек пахтасига бойкот эълон қилган. Мажбурий меҳнатга барҳам берилмагунча, ўзбек пахтасини сотиб олишдан воз кечганини эълон қилган 150 чоғли ширкатнинг бозордаги умумий қиймати эса 1 триллион АҚШ долларидан ошади.

XS
SM
MD
LG