Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:51

Фарғонада талаба йигитни гейликда айблаб ваҳшийларча калтаклашди (ВИДЕО)


Фарғонада талаба йигитни гейликда айблаб ваҳшийларча калтаклашди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:48 0:00

Фарғонада талаба йигитни гейликда айблаб ваҳшийларча калтаклашди

Бир неча йигит бошқа бир йигитни гейликда айблаб жазолаётгани акс этган видео 29 сентябр куни ижтимоий тармоқларда тарқалди. Озодлик видеода акс этган воқеа 2 ой аввал Фарғона шаҳрининг Қиргули мавзесида содир бўлганини аниқлади. Фарғона вилоят ҳуқуқ-тартибот органларидан бирининг мулозими мазкур воқеа юзасидан жиноят иши очилиб, зўравонликни уюштирган ва амалга оширган 4 шахс қўлга олинганини Озодликка маълум қилди.

Telegram орқали Озодликка ҳам юборилган видеода қип-ялонғоч ечинтириб қўйилган йигитни бир гуруҳ йигитлар калтаклайди, унга "ёқиб юбориш ёки сўйиб ташлаш" билан пўписа қилиб, уни орқаси билан пиво бутилкасига ўтиришга мажбурлашади.

Калтак зарби, ҳақорат ва таҳдидлардан даҳшатга тушиб, дир-дир қалтираётган йигитни зўравонлар гейликни тан олишга мажбур қилади.

Озодликка маълум бўлишича, бундан 2 ой муқаддам Марғилондаги маҳаллалардан бирида яшовчи 24 ёшли С. Интернет орқали ўзини гей деб таништирган одам билан танишган ва Фарғонанинг Қиргули маҳалласига учрашувга келган.

Бу учрашувни бир гуруҳ гомофоблар атайлаб уюштиргани, С.ни тузоққа тушунтиргани кейин аён бўлади.

Марғилонлик йигит ўлдирамиз, деб таҳдид қилаётганларга “тема” бўйича танишиш мақсадида SMS юборганини айтади.

Жазо акциясида қатнашганлардан бири йигитни “итни боласи” деб ҳақоратлайди, “сен Марғилонни шарманда қилдинг” дея юзига мушт туширади.

Бошқаси кўлида ёғоч тўқмоқ билан йигитнинг елкасига уради.

Фарғона вилоят ҳуқуқ-тартибот органларидан бирининг мулозимига кўра, мазкур воқеа юзасидан жиноят иши очилиб, зўравонликни уюштирган ва амалга оширган 4 киши қўлга олинган.

Гомофоблар тарафидан таҳқирланган марғилонлик йигитнинг маҳалладошларидан бири Озодликка унинг шокдан ҳануз ўзига келолмаётганини айтди.

- Шу воқеа бўлганидан бир неча кун ўтиб бундан милиция хабар топди. С. жуда қаттиқ шокда. Жуда ювош бола. Бу йил Фарғона политехника институтига ўқишга кирган эди. Ўқишдан олдин Paynet да ишлаган, - деди жабрланувчининг маҳалладошларидан бири.

Ўзбек жамиятида жинсий озчиликларга нисбатан тоқатсизлик борлиги маълум.

Ўзбекистонлик Эрбўлат исмли 26 ёшли гей йигит Фарғонада рўй берган ҳодисани “ваҳшийлик”, деб атади.

- Бу ваҳшийликдан бошқа нарса эмас. Уларнинг нима иши бор ким нима қилиб юргани билан? У гейликни тарғиб қилаётгани йўқку?! Жиноят қилган бўлса милиция бор. Аслида, жиноятчи уларнинг ўзлари. Рухсатисиз видеога олиб, таҳқирлаяпти. “Сен Марғилонни шарманда қиляпсан” эмиш, болани видеога олиб, уни зўрлаётганлар Марғилонни шарманда қиляптику. Бу даҳшат! - деди Эрбўлат.

Ўзбекистонлик Эрбўлат билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:08:29 0:00
Бевосита линк

Ўзбекистондаги бошқа жинсий озчилик вакиллари қатори Эрбўлат ҳам гомофоблар ҳужумига учраганини айтади.

- Мени ҳам бир марта видеога олиб, таҳқирлашган. Зўрға қутулганман. Милицияга айтсангиз улар ҳам гомофоб, мазах қилади. Ўзбекистонда гей бўлиш хавфли. Шунинг учун иложи борича ориентациянгни бошқаларга билинтирмасдан юришга тўғри келади. Ижтимоий тармоқларда биз “тема”дагилар билан парол сўзлар билан гаплашамиз. Тўлиқ ишонч ҳосил қилганимиздан сўнг учрашувга чиқамиз, - дейди Эрбўлат.

Ўзбекистонликлар гей экани ишонилган йигитни бутилкага ўтиришга мажбур қилгани акс этган видео 2013 йилда ҳам ижтимоий тармоқларда шов-шувга сабаб бўлган эди.

Россиянинг Новосибирск шаҳрида олинган видеода қип-ялонғоч ечинтириб қўйилган, юзлари калтакланиб, моматалоқ бўлган йигитни юзига тўппонча ўқталади ва ўзининг орқасига шампан бутилкасини тиқишга мажбур қилинади.

Ўзбекистон гомосексуализм жиноят ҳисобланадиган оз сонли мамлакатлардан биридир.

Ўзбекистон Жиноят кодексида бесоқолбозлик учун уч йилгача қамоқ жазоси билан жазоланиши айтилган.

XS
SM
MD
LG