Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 11:46

Мирзиёев АҚШда яшаётган ўзбекистонликларни ватанга қайтишга чақирди


Шавкат Мирзиев АҚШда яшовчи ўзбекистонликлар билан, 2017 йил 20 сентябрь. ЎзА фотосурати.
Шавкат Мирзиев АҚШда яшовчи ўзбекистонликлар билан, 2017 йил 20 сентябрь. ЎзА фотосурати.

20 сентябрь куни Нью-Йоркда АҚШда яшовчи ўзбекистонликлар билан учрашган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, уларни ватанга қайтишга чақирди¸ қайтган тақдирда¸ уларга ҳар томонлама кўмак кўрсатишни ваъда қилди.

Шавкат Мирзиёев АҚШда яшовчи ўзбекистонликлар билан учрашар экан:

“Мен бугун Америка Қўшма Штатларида сизлар билан учрашаётганимдан бағоят мамнунман, азиз ватандошлар. Мен сизлар билан самимий ва чин дилдан суҳбатлашишни мазкур ташрифим арафасида режалаштирган эдим”, деб иқтибос келтирди бу учрашув ҳақда ëзган миллий агентлик.

Мирзиёев учрашув чоғида “ватандан узоқда муваффақиятга эришиш, тан олиниш нақадар мураккаб экани”ни билишини таъкидлар экан, йиғилганларни очиқ-ойдин, самимий мулоқотга чорлаган.

Дастлаб президент Ўзбекистонда ўзи ҳокимиятга келганидан кейин юз бераётган ўзгаришлар тўғрисида сўзлаб берган. Шундан сўнг АҚШда яшаётган ўзбекистонликларнинг фаолияти ва ҳаёти билан қизиққан.

“Улар ўз навбатида Ўзбекистонда фан, маъориф, технологиялар, сармоялар ва бошқа соҳалардаги ривожланишлар тўғрисида ўз фикрларини билдирдилар”, дейилади ЎзА хабарида.

Айтилишича¸ Мирзиёев ўз мамлакати тараққиёти учун ҳисса қўшмоқчи бўлган ватандошларни Ўзбекистонга қайтишга чақириб, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга ваъда берган.

Мазкур учрашувда бевосита қатнашган ўзбекистонлик ҳуқуқшунос ва блоггер Нодир Зокировнинг Facebookдаги ўз саҳифасида қўйган видеохабарида айтилишича¸ президент Мирзиëев АҚШда олий таълим¸ қишлоқ хўжалиги¸ соғлиқни сақлаш ва коррупцияга қарши кураш соҳасида йиллардан бери ишлаëтган ўзбекистонлик олим ва бошқа мутахассисларга конкрет таклифлар берган.

“Ўзбекистонга ҳозир чет элларда¸ айниқса¸ АҚШда тажриба орттирган кадрлар керак. Менга кераксизлар¸ очиғини айтаман¸ сизларни олиб кетмоқчиман. Ким менга елкадош бўлиб¸ ислоҳотларда қатнашишга тайëр бўлса¸Ўзбекистонга келадиган бўлса¸билетларини олиб бераман¸ уй-жой қилиб бераман¸керак бўлса¸ Америкадаги ойликларингизни ҳам тўлаб бераман. Ҳеч бўлмаса¸ беш-олти ойга бўлса ҳам¸ тажриба алмашишга келинглар дейишди”¸ деди ўз жонли видеоблогида Нодир Зокиров.

Зокировга кўра¸ ўзи ва учрашувда қатнашган ўзбекистонлик мутахассислар Мирзиëев бошлаган ислоҳотларни қўллаб-қувватлашларини билдирганлар¸ айни пайтда¸ мамлакатда қилиниши лозим ишларга оид ўз мулоҳазаларини билдирганлар.

Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида иштирок этиш учун 18 сентябрь куни Нью-Йоркка келган эди.

Ўзбекистон президенти Бош Ассамблеяда 19 сентябрь куни биринчи марта чиқиш қилди.

БМТга ташриф доирасида Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш, халқаро молия институтлари раҳбарлари ва қатор давлатларнинг президентлари билан учрашувлар ҳам ўтказди.

XS
SM
MD
LG