Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 11:45

Ўзбекистон Марказий Осиёда “оқилона муроса асосида ҳамкорлик” сиёсатини юритади


Шавкат Мирзиёев, Валдимир Путин ва Нурсултон Назарбоев Остонда ўтган ШҲТ саммити доирасида ўтказилган концерт пайтида. остона, 2017 йил, 8 июнь.
Шавкат Мирзиёев, Валдимир Путин ва Нурсултон Назарбоев Остонда ўтган ШҲТ саммити доирасида ўтказилган концерт пайтида. остона, 2017 йил, 8 июнь.

БМТ Бош Ассамблеясида 19 сентябрда нутқ сўзлаган Шавкат Мирзиёев Тошкентнинг янги ташқи сиёсати ҳақида гапирар экан “Ўзбекистон бугунги кунда ўзининг ташқи сиёсатида Марказий Осиё минтақасига устувор аҳамият қаратмоқда. Бу – ҳар томонлама чуқур ўйлаб танланган йўлдир”, деб маълум қилди.

Ўзбекистон Марказий Осиёда “оқилона муроса асосида ҳамкорлик” сиёсатини юритади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:01 0:00

Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясида сўзлаган нутқида халқаро мавзуларни ҳам тилга олди. Жумладан, Мирзиёев Ўзбекистон БМТни босқичма-босқич ислоҳ этилиши тарафдори эканини билдирди.

Жаҳонда террорчилик ва экстремистлик кучайиб бораётганига эътбор қаратган Мирзиёев, бу чақириқларга қарши куч ишлатиш билан жавоб қайтариш ўзини оқламаганини таъкидлади. Шундан келиб чиққан ҳолда, Мирзиёев БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциясини ишлаб чиқишни ҳамда БМТ Бош Ассамблеясининг "Маърифат ва диний бағрикенглик" деб номланган махсус резолюциясини қабул қилишни таклиф этади.

“Ушбу резолюция бағрикенглик ва ўзаро ҳурматни қарор топтириш, диний эркинликни таъминлаш, эътиқод қилувчиларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш, уларнинг камситилишига йўл қўймасликка кўмаклашишга қаратилган”, -деди Ўзбекистон президенти.

Мирзиёев ўз нутқида Ўзбекистон “барқарор ва иқтисодий жиҳатдан ривожланган Марказий Осиё”ни шакллантириш устида ишлаётганини маълум қилди.

Мирзиёевнинг айтишича: “Тинч-осойишта, иқтисодий жиҳатдан тараққий этган Марказий Осиё – биз интиладиган энг муҳим мақсад ва асосий вазифадир”.

Президент ўзи ҳокимиятга келган қисқа муддат ичида қўшни давлатлар билан “сиёсий ишонч муҳитини яратишга эришилгани”ни ҳам таъкидлаб ўтди.

Мирзиёевга кўра, Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида 5 сентябрь куни чегара шартномасининг имзоланиши бу мақсад йўлидаги “том маънода муҳим воқеа” бўлди.

-Биз Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳеч истисносиз барча масалалар бўйича оқилона муроса асосида ҳамкорлик қилишга тайёрмиз, - деди Мирзиёев.

Ўзбекистон президентининг билдиришича, ноябрь ойида Самарқандда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида "Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик" мавзусида халқаро анжуман ўтказилади.

“Ушбу анжуман якунида биз Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг Марказий Осиё давлатларининг хавфсизликни таъминлаш ва минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга доир махсус резолюциясини қабул қилиш таклифини киритишни мўлжаллаганмиз. Бу таклифни БМТ раҳбарияти ва халқаро ҳамжамият қўллаб-қувватлайди, деб ишонамиз”, -деди Мирзиёев.

XS
SM
MD
LG