Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 11:22

ХВЖ раҳбари Мирзиёев ташаббусларини олқишлашини билдирди


Халқаро валюта жамғармаси ижрочи директори Кристин Лагард Ўзбекистон ҳукумати амалга оширишга киришган конвертация ва бошқа соҳалардаги ислоҳотлар ҳамда Марказий Осиёда ҳамкорлик ришталарини тиклаш уринишларини олқишлашини айтди.

Бу ҳақда Легард хоним бугун Ню Йоркда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашуви ортидан чиқарган баёнотида билдирди.

– Биз Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожи, мамлакатда кўпроқ иш ўринларининг очилиши ва мустаҳкам ўсиш учун муҳим бўлган ташаббусни олқишлаймиз, - дейилади Халқаро валюта жамғармаси ижрочи директори Кристин Лагарднинг баёнотида.

Сентяр ойи бошидан Ўзбекистондаги тижорат банклари хорижий валюта операцияларини бозор курсида амалга оширишни бошлаганлар.

Бу Ўзбекистоннинг валюта бозорини эркинлаштириш томон дастлабки қадамларидан бири деб кўрилмоқда.

Шунингдек, Халқаро валюта жамғармаси ижрочи директори Ўзбекистон раҳбарининг Марказий Осиёда ҳамколик ришталарини тиклашга уринишларини олқишлашини таъкидлади.

- Сув ва энергетика ресурсларидан тўғри фойдаланиш, транспорт тизимини ривожлантиришда бундай ҳамкорлик муҳимдир, - дея таъкидлади Легард.

1992 йил сентябрида ХВЖга аъзо бўлган Ўзбекистон ҳукумати жамғарманинг устивор вазифаси саналган “глобал молиявий ҳамкорлик”ни рағбатлантириш учун муҳим саналган шарти – ХВЖ низомининг VIII моддаси 2(а)¸ 3 ва 4-бўлимларида кўзда тутилган жорий халқаро операциялар бўйича миллий валюта конвертациясини таъминлаш мажбуриятини ўз зиммасига олишга оид келишувга 2003 йилнинг октябрида имзо чеккан.

189 давлат аъзо бўлган ХВЖ¸ миссиясида ëзилишича¸ “молия тизимидаги глобал ҳамкорлик¸ молиявий хавфсизликни ҳимоялаш¸ халқаро савдони ривожлантириш¸ дунë бўйлаб қашшоқликни камайтириб¸ давомли иқтисодий ўсиш ва юқори иш ўринлари яратиш”ни рағбатлантиради.

XS
SM
MD
LG