Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 23:00

AI Мьянма кучлари этник тозалашни амалга оширганини иботловчи далил тўплаганини билдирди


Amnesty International инсон ҳуқуқлари ташкилоти Мьянма кучлари роҳинжа мусулмонлари яшайдиган қишлоқларни систематик равишда ёқиб юборганини кўрсатувчи далиллар тўплаганини билдирди. Ташкилотнинг бўҳронлар бўйича бўлими етакчиси Тирана Ҳасан исботларни рад этиб бўлмаслигини таъкидлади. "Мьянма кучлари роҳинжа халқини Мьянмадан сиқиб чиқаришни кўзлаб Рахине штатига ўт қўймоқда", деди Ҳасан.

"Шубҳага ўрин йўқ: бу этник тозалашдир. Бу ерда очиқ-ойдин ва систематик зўравонлик изи бор. Хавфсизлик кучлари қишлоқларни ўраб, саросимада қочган одамларни ўққа тутган, кейин уйларга ўт қўйган. Қонуний нуқтаи назардан, булар - систематик ҳужумлар ва халқни куч ишлатиб бадарға қиллиш - инсониятга қарши жиноятдир", деди Ҳасан.

Amnesty International тўплаган далиллар орасида ёнғинлар бўйича маълумот, сунъий йўлдошдан олинган суратлар, жойларда олинган сурат ва видео материаллар, Мьянма ва Бангладешда ўнлаб гувоҳ билан ўтказилган суҳбатлар бор. БМТ ҳисобларига кўра, Мьянмадан Бангладешга қочган роҳинжа мусулмонлари сони 400000 кишига етган. Мьянмада буддистларнинг роҳинжа мусулмонларига нисбатан зўравонликлари 25 августда бошланган эди.

XS
SM
MD
LG