Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 21:37

Ўзбекистонга импорт қилинадиган шакар божхона тўловларидан озод этилди


2014, 17 июнь, Ўзбекистон. Одамлар шакар сотиб олиш учун навбат кутмоқда.
2014, 17 июнь, Ўзбекистон. Одамлар шакар сотиб олиш учун навбат кутмоқда.

Ўзбекистон президентининг "Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш чора тадбирлари тўғрисида"ги қарори билан республикага олиб кириладиган шакар божхона тўловларидан озод этилди.

"15 сентябрдан бошлаб шакарқамиш ёки қанд лавлаги шакари ва қаттиқ ҳолатдаги кимёвий жиҳатдан тоза сахароза учун импорт божхона божининг ноль даражаси белгилансин", — дейилган президент қарорида.

Ўзбекистон президенти Давлат божхона қўмитасига импорт қилинаётган ижтимоий аҳамиятга молик товарларни ўз вақтида ва тўсиқсиз божхона расмийлаштирувини таъминлаш вазифасини топширди.


XS
SM
MD
LG