Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 14:44

6 ёшли Сунатилло 5 йил кўрмаган отаси билан учрашди


Сунатилло 1 ёшга тўлганида онаси билан Ўзбекистондан депортация қилинган эди.
Сунатилло 1 ёшга тўлганида онаси билан Ўзбекистондан депортация қилинган эди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги “Дўстлик” чегара пунктининг очилиши муносабати билан президент Ислом Каримов режими пайтида бир-бирларидан мажбуран ажратилган оила аъзолари – ота ва ўғил, эр ва хотин- узоқ йиллардан бери биринчи марта юз кўришди.

6 ёшли Сунатилло 5 йил кўрмаган отаси билан учрашди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:01 0:00

Ўш ва Андижон ўртасидаги “Дўстлик” чегара-ўтказиш пункти бир неча кундан бери ўта гавжум. Чегарадан Ўзбекистонга ўтиш учун навбат кутиб турганлар орасида Озодлик радиосининг қирғиз хизмати мухбири 6 ёшли Сунатиллони ҳам учратди.

-Исминг ким?

-Сунаттилло?

-Неча ёшдасан?

-Олти ёшдаман.

Олти ёшли Сунаттуллонинг қувончи ичига сиғмайди. У онаси билан бирга 5 йил олдин кўрган отасининг олдига кетаяпти. Сунаттилло 1 ёшга тўлганида Ўзбекистон ҳукумати унинг онаси ва уч нафар акасини Қирғизистонга депортация қилган экан. Бунга унинг онаси Ўзбекистон ватандошлигига эга бўлмагани сабаб бўлган. Ўзбекистон ватандошлиги эса, бир қатор мурожаатларга қарамай, бу оила тўрт фарзандли бўлгунига қадар ҳам Сунатиллонингг онасига берилмаган.

-Ҳозир қаерга кетаяпсан?

-Ўзбекистонга.

-Нимага?

-Отамнинг олдига кетаяпман.

-Отангни кўрмаганигга неча йил бўлди?

-Беш йил бўлди.

-Ҳозир отангни кўрсанг танийсанми?

-Йўқ.

Сунатилло каби ўз яқинларини узоқ йиллардан бери кўрмаган минглаган одамлар чегара очилганидан хурсанд. Уларнинг хурсандчилигини узундан-узоқ навбатлар ва ноқулайликлар ҳам буза олмаяпти..

“Дўстлик” чегара –ўтказиш пунктининг Қирғизистон томонидаги раҳбари Бахтиёр Эсенгелдиев бу навбатларнинг кети кечаю-кундуз узилмаётганини айтди:

-Чегарадан авваллари 1000-1500 одам ўтаётган бўлса, ҳозир бир сутканинг ичида уларнинг сони 2,5 минг кишига етди.2013 йилдан бери Ўзбекистонга ўтолмай юрган одамлар чегара очилганини эшитибоқ, бу ерга кела бошладилар. Шунинг учун чегарачиларимиз уларнинг ҳаммасини тез-тез ўтказишга улгирмай қолмоқда. Бироқ бу муаммони ҳал қилиш учун қўлимиздан келган ишни қилаяпмиз, -деди Бахтиёр

Ўзбекистондан Қирғизистонга ўтиб келган Дилара Назирбекова ўзбек чегарачилари ҳам аҳолига ҳеч қандай тўсиқларни қўймаётганини айтди:

-Декларация ёздик, кейин текширувдан ўтдик.Кейин паспортимизга муҳр урди, ўтиб келавердик.

-Бир одамга қанча вақт кетди?

-Бир 15 дақиқа вақт кетди, у ерда текширишар экан, -деди Дилра Назирбекова.

Ўзбекистондан Қирғизистонга келин бўлиб тушган Зулфия эса матбуотда чегара очилгани тўғрисидаги хабарларга ишонмай, ўз кўзи билан кўриш учун бу ерга келган.

-Олдин ишонмадим, ҳақиқатан ҳам ишонмадим. Кейин кўриб, йиғлаб юбордим. Наҳотки мен ҳам энди туғилган ватанимга ўта оламан, қариндошларим билан кўриша оламан, деб кўзимга ёш келди. Шу кунларга еткизгани учун Худога шукур, -дейди Зулфия.

“Дўстлик” чегарасининг очилиши ортидан бу ерда валюта алмаштириш шаҳобчалари, дўконлар ва бошқа тижорат шаҳобчаларининг иши ҳам қайта жонланди.

2010 йилдан бери Ўзбекистон томонидан бир томонлама ёпилган “Дўстлик” чегара-ўтказиш пункти президент Шавкат Мирзиёевнинг Бишкекка 5-6 сентябрда қилган давлат ташрифи ортидан 6 сентябрь куни расман очилган очилган эди.

XS
SM
MD
LG