Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 21:26

Экстрадиция қилинмаган навоийлик муҳожир депортация қилиниши мумкин (ФОТО)


Равшан Раҳимов ва ҳимоячи Роза Магомедова
Равшан Раҳимов ва ҳимоячи Роза Магомедова

Москва шаҳар суди Ўзбекистон томонидан экстремизмда айбланаётган 37 ёшли ўзбекистонлик Равшан Раҳимовни экстрадиция этмаслик тўғрисида қарор чиқарганига қарамасдан, полиция олиб кетган ўзбек муҳожирини ҳимоячилар оёғи синган ва кўзи кўкарган ҳолда икки кун ўтиб полиция бўлимидан топди.

Шу йилнинг 7 сентябрида Москва шаҳар суди навоийлик 37 ёшли Равшан Раҳимовни Россия Бош прокуратурасининг Ўзбекистонга экстрадиция қилиш тўғрисидаги қарорини рад этди ва уни суд залида озод қилиш тўғрисида қарор чиқарди.

“Суд, ҳимоячилар келтирган исбот-далилларга мувофиқ, Раҳимов Р.Э. Ўзбекистон Республикасида қийноқларга солиниши ва шафқатсиз муомалага учраши мумкинлигини асосли деб топди. Шу билан бирга, суд Ўзбекистон Республикаси Раҳимов Р.Э.нинг ҳимоясини таъминлашга етарли кафолатлар бериши ҳамда Ўзбекистон ҳуқуқ мухофазаси идоралари уни амалда бажаришларига жиддий шубҳалар борлигини инобатга олди”, дейилади Озодликка тақдим этилган суд қарорида.

Бироқ, ўзбек қочқини ҳимоясини таъминлаётган “Гражданское содействие” инсон ҳақлари ҳимояси ташкилоти суд залида озод қилиниши тўғрисидаги қарорга хилоф равишда Равшан Раҳимов озод қилинмаганини хабар қилди.

Ташкилотга кўра, соқчилар Раҳимовни аллақандай ҳужжатларни имзолашга конвой хонасига олиб кетган.

Ва ўша ердан у дом-дараксиз йўқолди!”, деди Озодлик сўровига ҳимоячилар гуруҳи раҳбари Светлана Ганнушкина.

Адвокат Роза Магомедова суд қароридан икки кун ўтиб, яъни 9 сентябрь куни, Равшанни оёғи синган ва кўзи кўкарган ҳолда Яровлавское шоссе, 49 манзили бўйича жойлашган полиция бўлимида топганини маълум қилди.

Ҳимоячи Ярославский туман полиция бўлими унинг сўровига “Равшан Раҳимов тилхат асосида қўйиб юборилган”, дея ёлғон маълумот берганини ҳам маълум қилди.

Адвокатлар Равшанни оёғи синган ва кўзи кўкарган ҳолда полиция бўлимида топди
Адвокатлар Равшанни оёғи синган ва кўзи кўкарган ҳолда полиция бўлимида топди

Равшан Раҳимов судда йўқолиб қолганидан кейин нима бўлганини Озодликка сўзлаб берди.

- Мени судя Мосгорсудда озод қилди. Аммо, иккита “уголовник” (жиноят-қидирув бўлими ходими – таҳр.) қўлимга мажбурлаб наручник тақиб, Ярославский отделга олиб кетди. Ўлар ўша ерда уришни бошлади. Кейин, мени бошқа районга бериб юборди: кетаётганимизда машишинадан туширди-да, “Бўлди, озодсан – кетавер энди!”, деб кетди. Ҳайрон бўлиб, қаерга боришни билмай ўтирсам, бир милиционер келди-да, документ сўради. “Мени Москва шаҳар суди озод қилган!”, дея қоғозни кўрсатсам, “Йўқ, документ керак! Бўлмаса отделга бориб, шахсингни текширамиз, қўл изларингни оламиз”, деди. Мен ҳозир отделдан чиққанимни, қўл изларини берганимни айтишимга қарамасдан, мени икки кишилашиб уриб кетди. Кейин машинага миндириб, яна отделга олиб кетди, деди Равшан Раҳимов.

Равшан Раҳимов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:09 0:00
Бевосита линк

Суд қарордан маълум бўлишича, Равшан Раҳимов Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 242-2 моддаси (Жиноий гуруҳ ташкил қилиш) асосида 2014 йилдан буён халқаро қидирувда бўлган. Икки фарзанднинг отаси бўлган Равшан Раҳимов бир гуруҳ бошқа ўзбекистонлик муҳожирлар билан бирга 2014 йилнинг декабридан бошлаб Москва шаҳрида "Туркистон Исломий партияси" ташкилотининг фаолиятида иштирок этиб келганликда айбланмоқда.

Равшанга берилган тилхат
Равшанга берилган тилхат

Асли Навоий вилоятининг Кармана туманидан бўлган бу йигит Ярославский полиция бўлими ходимлари уни атайин қўшни полиция бўлими ходимларига урдирганига ишонишини айтди.

Лосиноостровский туман полиция бўлимида Озодлик сўровига ўзбекистонлик муҳожир йигит 18.8 моддаси бўйича, яъни “миграция қоидаларини бузгани учун” маъмурий жавобгарликка тортилганини билдиришди.

Р.Раҳимов адвокати Роза Магомедова билан судда
Р.Раҳимов адвокати Роза Магомедова билан судда

11 сентябр куни, Ўзбекистонга бериб юбориш мумкин эмаслиги тўғрисида Мосгорсуд қарори борлигига қарамасдан, Москванинг Бабушкинский туман суди Раҳимовни охирги 7 ой тергов изоляторида “қайдга турмасдан яшагани ва миграция қонунчилигини бузгани” важи билан Ўзбекистонга депортация қилиш ҳақида ҳукм чиқарди.

Адвокат Магомедова Равшанни Ўзбекистонга ҳар қайси йўллар билан қайтариш халқаро ва Россия қонунчилигининг бузилишига олиб келишини гапиради.

-“СУВСИГга жойлаштирилсин!”, дея суд қарор чиқарди. Адвокатнинг келтирган далилларни асоссиз экан. Раҳимовнинг гўё ҳибсга олинган пайтида Россия Федерациясида қайдда турмагани аниқланибди. Мен депортация қилиниши устидан шикоят ёзаяпман, Страсбург судининг 39 – қоидаси асосида хат ҳозирлаяпман. Бошқа томондан, унинг Хорижликларни сақлаш марказига юборилишини ижобий баҳолайман: битта полиция бўлимида кўзини кўкартиришса, иккинчисида оёғини синдиришса, ким учинчисида унинг ўлигини чиқариб беришмаслигига кафолат беради?! - деди Роза Магомедова.

Ҳимоячи Роза Магомедова билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:08 0:00
Бевосита линк

Навоийлик Равшан Раҳимов иши борасида ўзининг Фейсбук саҳифасида хабар қолдирган “Гражданское содействие” ташкилоти раҳбари Светлана Ганнушкина Россия ҳуқуқ-мухофазаси идоралари амалларини “Даҳшат!”, деб атади.

- Раҳимов охирги хафталарни тергов изоляторида ўтказди, яъни миграция қоидаларини ҳеч қанақасига буза олмас эди. Эртага полициячилар Равшанни Ўзбекистонга жўнатиб, бизга “Ўртоқлари билан тонг саҳар 5-да ўз илтимосига кўра қўйиб юборилди”, демаслигига ким кафолат беради?! Буни оддий қилиб тушунтирса бўлади: ўзбек махфий органлари бундай хизматларга яхши ҳақ тўлайди, - дея даъво қилди рус полициясининг навбатдаги ноқонуний амалларига изоҳ берган Светлана Ганнушкина.

Ўзбекистон махфий хизматлари томонидан Россияда қидирувда бўлган муҳожир ва диний қочқинларнинг ўғирлаб кетилиши ва ўғирлашга уринишлари борасида Озодлик олдин ҳам маротаба хабар берган эди.

XS
SM
MD
LG