Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:29

Ўзбекистон келаси йилда пахта экилган майдонларни 100 минг гектарга қисқартирмоқчи


Ўзбекистонда президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қабул қилинган дастур доирасида пахта майдонлари келаси йилда 100 минг гeктарга қисқартирилади.

Тупроқ унумдорлиги паст ерлар ҳисобидан пахта билан бирга ғалла майдонлари ҳам қисқартирилади.

Ушбу майдонларда сабзавот ва мева етиштириш, интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, иссиқхоналар ташкил этиш режаланмоқда.

Пахта кўп сув истеъмол қилувчи ўсимлик бўлгани учун ундан воз кечилиши ортидан Оролга етиб бормаётган дарё сувлари тежалиши ҳам кўзда тутилмоқда.

Ўзбекистон йилига 3 миллион тоннадан зиёд пахта етиштиради.

Иқтисодчилар Ўзбекистон 20 йилдан ошиқроқ вақт давомида пахта яккаҳокимлигидан қутилиш учун етарли ҳаракат қилмаганини таъкидлашади.

XS
SM
MD
LG