Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 00:27

"Қора бозор"да доллар нархи банкдагидан ўзиб кетди

2017 йилнинг 5 сентябридан Ўзбекистонда конвертация очилди. Озодлик муштарийлари билан биргаликда 5 сентябрь куни Ўзбекистон валюта қора бозори ва пул-товар муносабатларининг эркин конвертацияга ўтиш вазиятини кузатамиз.

14:14 5.9.2017

Қора бозор ишлаяпти

"Ўзбекистонда конвертация очилгани билан "қора бозор" йуқ бўлмаган, валютчиклар ишлашяпти, уларда доллар 7700-7720 сўм бўляпти", - деди тошкентлик тадбиркор.

14:08 5.9.2017

Тошкентлик тадбиркор: Банкларни ҳамма бўлимларида конвертация бор деб бўлмайди

"Банклар филиалларини ҳаммасида ҳам обмен пункт очилмаган, лекин бўмаган жой обменкаси бор филиалга ёки бошқа банкга юборяпти".

14:04 5.9.2017

Шуҳрат Ҳуррамов: Мана биринчи конвертация...

Шуҳрат Ҳуррамов бугун банкда қонуний конвертация қилган элликталиклар.
Шуҳрат Ҳуррамов бугун банкда қонуний конвертация қилган элликталиклар.

​Ўзбекистонлик мустақил журналист Шуҳрат Ҳуррамов "Фэйсбук"даги саҳифасида банкда долларни илк бор қонуний алмаштиргани ҳақда ёзди: "Озгина навбат бор, лекин тез хизмат қилишяпти. Энг қизиғи элликталиклардан беришяпти", - деб ёзди Ҳуррамов.

"И вот первый легальный обмен. Есть небольшая очередь, но быстро обслуживают. И самое интересное дают 50.000 купюрами..."

13:48 5.9.2017

Ўзбекистонда 5 сентябр куни АҚШ долларининг расмий курси 8100 сўм қилиб белгиланди.

"Банкларда олиш 8000 сўм, сотиши 8150 сўм бўляпти. 100 минималкагача тахминан 1800 долларгача майдаламоқчи бўлсангиз паспортиз керак эмас, бу суммадан юқорисига паспорт сўрашади. Сотув фақат конврсион VISA карточкаларига бўляпти (Ўзбекистонда ундан пул ечиб бўлмайди). Сотув 5000 долларгача , яъни конверсион картангизга ана шунча пул тушириб беради", - деди тошкентлик тадбиркор Озодлик билан суҳбатда.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG