Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 16:24

Маҳаллий нашр: Бу йил 1 кг пахта тергани учун теримчига 400 сўм тўлаш режалаштирилмоқда


Kazakhstan - migrant workers from Uzbekistan picking cotton in the Yessentayev village. South Kazakhstan region Maktaral district, 20SEP2016.
Kazakhstan - migrant workers from Uzbekistan picking cotton in the Yessentayev village. South Kazakhstan region Maktaral district, 20SEP2016.

Бу йилги пахта терими мавзумида қўлда терилган бир килограмм пахта учун 400 сўмдан ҳақ тўланиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда kun.uz ўз манбасига таяниб хабар қилди.

Шунингдек, бу йил терилган пахта учун ҳар куни терилган пахта учун ҳисоб-китоб даланинг бошида амалга оширилади, иш ҳақи ҳар куни ўз вақтида берилиши режа қилинган.

Маълумот учун, ўтган йили 1 кило пахта учун 285 сўм, 2015 йилда эса 260 сўмдан ҳақ тўланган.

Ўтган йилларда терилган пахта учун ҳисоб-китоб ҳар 5 кунда амалга оширилиши белгиланган (амалда бу 10-15 кунга чўзилиб кетиш ҳоллари кўп учраган).

2017 йилда 3 млн.тоннадан ортиқ пахта ҳосили териб олиш мўлжалланган, етиштирилган пахтанинг деярли 100 фоизи қўлда териб олиниши ҳисобга олинади, бунинг учун 1 триллион 200 миллиард сўмдан ортиқроқ маблағ талаб этилади.

2017 йил пахта хом-ашёсининг сотиб олиш нархлари ҳали эълон қилинмади. Ўтган йили биринчи нав ўрта толали пахта хом ашёсининг килоси 999 сўмдан 1333 сўмгача сотиб олинганди.

21 август куни Ўзбекистон Президенти «2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказиш бўйича комплекс ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади. Унга кўра, пахта ҳосилини имкон қадар тезроқ йиғиштириб олиш кўзда тутилган.

XS
SM
MD
LG