Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:54

Абдулла Арипов: Ўзбекистон-Қирғизистон муносабатларини янги саҳифадан бошлашимиз шарт


Абдулла Арипов Бишкекда президент Алмазбек Атамбаев томонидан қабул қилинди.
Абдулла Арипов Бишкекда президент Алмазбек Атамбаев томонидан қабул қилинди.

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповнинг Бишкекка сафари доирасида ўзбек-қирғиз чегарасининг 1170 километри аниқланиб бўлинганини тасдиқлаш тўғрисидаги оралиқ битим имзоланди. 7 йил давомида олиб борилган музокаралар натижаси ўлароқ мазкур битимнинг қабул қилинишини ҳукумат раҳбарлари тарихий воқеа сифатида баҳоладилар.

Абдулла Арипов: Ўзбекистон-Қирғизистон муносабатларини янги саҳифадан бошлашимиз шарт
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:51 0:00

Бишкекдаги “Ала Арча” резиденциясида Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасини аниқлаш бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг дерли саккиз соат давом этган йиғилишидан сўнг чегаранинг 1170 километри аниқланиб бўлинганини тасдиқлаш тўғрисидаги оралиқ битим имзоланди.

Ўзбек ва қирғиз расмийлари Бишкекда музокара ўтказди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:13 0:00

Ўзбекистон делегацияси музокаралар давомида бир неча марта танаффус олиб, телефон орқали Тошкент билан маслаҳатлашувлар ўтказди. Музокаралар сўнггида битим имзоланиши ҳукумат раҳбарлари томонидан “тарихий воқеа” сифатида баҳоланди.

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Бишкекда эришилган келишувларни “ҳамкорликнинг қайта бошланиши” сифатида баҳолади.

-Умид қиламанки, бу бошланиши холос. Биз муносабатларимизни қайтадан кўриб чиқиб, янги саҳифадан бошлашимиз керак. Иккинчидан. Биз қўлдан бой берган вақтнинг ўрнини тўлдиришга ҳаракат қилишимиз лозим, -деди Абдулла Арипов.

Қирғизистон бош вазири Сўўрўнбай Жээнбеков музокаралар давомида, жумладан, икки давлат ўртасидаги чегараларни тўлиқ очиш масаласи ҳам муҳокама қилинганини айтди. Бироқ чегараларнинг очилиши бўйича аниқ муддатлар ва жараёнлар тўғрисида маълумот берилмади.

-Муҳтарам Абдулла Нигматович билан ўртадаги тўсиқлар олиб ташланмагунича, икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш мумкин эмас, деган якдил фикрга келдик.Қирғиз-ўзбек чегарасидаги ўтказиш пунктлари фаолиятини қайта жонлантириш кераклигини таъкидладик. Шунингдек, ҳамкорликда инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириб, қўшма корхоналарни очиш шарт, деб ҳисоблаймиз, -деди Сўўрўнбай Жээнбеков.

Айтиб ўтиш лозимки, Бишкекда ўзбек-қирғиз ҳамкорлигини ривожлантириш бўйича давлатлараро комиссиянинг йиғилиши ҳам ўтказилди. Мазкур комиссия сўнгги 9 йилда биринчи марта музокаралар столи атрофига йиғилди.

Чегараларни аниқлаш бўйича комиссия эса 2016 йилнинг охиридан то шу кунгача 15 марта учрашди ва 7 йил давомида олиб борилган музокаралар натижаси ўлароқ чегаранинг 1170 километри аниқланиб бўлинганини тасдиқлаш тўғрисидаги оралиқ битим имзоланди.

Қирғизистон бош вазири ўринбосари Жениш Раззақовнинг билдиришича, мазкур битим сиёсий ҳарактерга эга ва битимнинг техник жиҳатлари бундан буён муҳокамалар мавзусига айланади.

Чегаранинг аниқлаб бўлинган бу қисмини тасдиқлаш тўғрисидаги шартнома президент Алмазбек Атамбаевнинг яқин кунларда Тошкентга қиладиган расмий ташрифи доирасида президентлар томонидан имзоланиши кутилмоқда. Атамбаевнинг Тошкентга бориши музокаралар чоғида эълон қилинди, бироқ бу сафар қайси куни амалга оширилиши аниқ айтилмади.

16 август куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов амалий ташриф билан Бишкекка келган эди.

Ўзбекистоннинг Қирғизистон билан чегараси 1378 километрни ташкил қилади.

XS
SM
MD
LG