Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 01:25

Бишкек суди мухолифат лидери Ўмурбек Текебаев устидан ҳукмни ўқиди


Бишкек шаҳар Биринчи Май туман суди "Ата Мекен" партияси лидери Ўмүрбек Текебаев ва собиқ вазир Дүйшўнкул Чотоновни 8 йилданга озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида ҳукм чиқарди.

Қирғизистон парламентидаги “Ата Мекен” фракцияси лидери Текебаев устидан қўзғатилган жиноят иши бир неча ой давомида судда кўрилди.

Ўмурбек Текебаев 26 февралдан буён тергов изоляторида сақланди.

Россиялик тадбиркорлар Алексей Модин ва Леонид Маевскийларнинг кўрсатмалари асосида очилган жиноят иши бўйича Текебаев 1 миллион доллар пора олганликда айбланиб суд қилинди.

Текебаев ўзи устидан жиноят иши ортида сиёсий мотивлар мавжудлигини айтиб келади.

Жиноят ишини очган бош прокуратура бу ишда сиёсий мотивлар йўқлигини айтган.

Текебаев Қирғизистон президенти лавозимига потенциал номзодлардан бири эди.

Қирғизистон президенти сайлови 15 октябрда бўлиб ўтади.

Президентликка 50 нафар атрофида талабгор номзоди кўрсатилган.

XS
SM
MD
LG