Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:51

Наманган ҳокими ўқитувчи ва шифокорларни мажбурий меҳнатга жалб этмасликни ваъда қилди


Наманган вилояти ҳокими ўқитувчи ва шифокорлар энди қишлоқ хўжалик ишларига жалб этилмаслигини ваъда қилди.

Ҳоким Хайрулло Бозоров Халқаро пресс-клубда ўқитувчиларнинг ободонлаштириш ишларига жалб этилаётгани ҳақидаги саволга жавоб берар экан: "Бу бор ҳақиқат, буни яшириб бўлмайди. Уларни нафақат ободонлаштириш ишларида, ҳатто қишлоқ ҳўжалиги ишларида ҳам ишлатиб келдик. Ўқитувчининг ўзининг ишини қилдирмадик, фермерга боғладик. Врачларимизга ўз ишини қилдирмадик, ҚВПда ўз ишлари қолиб, қишлоқ хўжалиги ишлари билан банд бўлишди. Натижада нима бўлди, натижада бугун оналар ўлими ошди, гўдаклар ўлими ошди", - деб таъкидлади.

Ўзбекистонда бюджет ташкилотлари ходимларининг қишлоқ хўжалик ишларига жалб этилиши йиллардан бери халқаро ташкилотлари тарафидан танқид этиб келинади.

Human Rights Watch ташкилоти ҳисоботида қайд қилинишича, ҳар йили бир миллиондан ортиқ ишчи Ўзбекистонда мажбуран пахта теримига жалб этилади.

XS
SM
MD
LG