Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:23

Мирзиёев: "Халқдан узилиб, халқ дардини унутдик. Чидагани учун бу халққа сажда қилишимиз керак"


Президент Шавкат Мирзиев бу гапни 9 август куни ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масаласига бағишланган видеоселектор йиғилишида айтди. Йиғилиш пайтида президент, жумладан, Тошкент вилоят ҳокими Шукрулло Бобоев ва Қорақалпоғистон Жўқорғи кенгеси Раиси Мусо Ерниёзовни “Ғўддайиб юришни йиғиштиринг.”, деб танқид қилди.

Шавкат Мирзиёев: Ўзимизни ҳам, халқни ҳам алдаб шу куйга тушмадикми?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:01 0:00

Видеоселектор йиғилишида барча вилоятларда мавжуд бўлган муаммолар тасиврга туширилган видеофильм намойиш этилди. Видео намойиши якунланганидан сўнг, президент йиғилганларга мурожаат қилар экан:

-Биз халқдан узилиб, ёлғон рақамларга маҳлиё бўлиб,одамларнинг дарди ва ташвишини унутиб,оёғимиз ердан узилиб, ўзимизни ҳам, халқни ҳам алдаб, шу куйга тушмадикми?- деб айтди.

Шавкат Мирзиёв бу муаммоларга чидаб яшаб келгани учун ҳокимият халққа “бош эгиб, сажда қилиши керак”, деб таъкидлади.

-Ҳалиям биз барчамиз ўз халқимиз учун бош эгиб, сажда қилишимиз керак, бардош бергани, чидагани учун. Мана нима учун бугун биз бу йиғилишга тўпландик.Биз ишимизни мутлақо янги тизим асосида ташкил этмоқчимиз, - деди президент.

Мирзиёев халқнинг йиғилиб қолган маиший муаммоларига эътибор қаратмаган раҳбарлар сафида Тошкент вилоят ҳокими Шукрулло Бобоевни тилга олди:

“Жаноб Бобоев, сиз билан ҳам ҳисоб-китоб вақти келди. Ғўддайиб юришни йиғиштиринг. Уддаласангиз, уддаланг. Йўқса сиз билан ҳам жума куни ҳисоб-китоб қиламиз”, деди президент.

Қорақалпоғистон Жўқорғи кенгеси Раиси Мусо Ерниёзовни Тахиатош шаҳрида аҳоли муаммоларини ҳал этолмаётганликда танқид қилган Мирзиёев: “Аҳволни тузатмасангиз, Тахиатошга ҳоким қилиб туширамиз сизни”, деб огоҳлантирди.

Президент видеоселектор йиғилишида ҳукумат идораларида мажлисбозлик кўпайиб кетганини ҳам танқид қилди. Шу куни Президент Мирзиёев мажлисларни камайтириш тўғрисидагиқарорни ҳам имзолади.

Президент расмий сайтининг билдиришича, видеоселектор йиғилишидан сўнг Мирзиёев ҳудудларни иқтисодий ривожлантиришнинг чора-тадбирлари белгиланган қарорни имзолади.

Қарорда таъкидланишича, ҳар бир вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлар, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизмати ҳудудий органлари раҳбарлари бошчилик қиладиган комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторларга бўлинади.

“Секторлар раҳбарларига ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифаларини ташкил этиш ва ҳал қилиш, шу жумладан, аҳолининг энг муҳим муаммоларини ечиш юзасидан жавобгарлик юклаш ҳамда ваколатлар берилади”, дейилади президент қарорига оид расмий шарҳда.

XS
SM
MD
LG