Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 02:45

Тожикистонда имомларнинг соқолини янада қисқартириш жараёни бошланди


Тожикистонлик имомлар. Сурат 2014 йилда олинган.
Тожикистонлик имомлар. Сурат 2014 йилда олинган.

Тожикистонда биринчилардан бўлиб Хатлон вилоятининг Дусти туманида маҳаллий ҳокимият имомларнинг соқолини қисқартириш бўйича қарор чиқарди.

Тожикистонда имомларнинг соқолини янада қисқартириш жараёни бошланди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:56 0:00

Қарорда имомлар соқолининг узунлиги уч сантиметрдан ошмаслиги шарт қилиб белгиланган. Ҳокимият расмийларига кўра, айнан мана шундай соқол тожик урф-одатлари ва анъаналарига мос келади.

Маҳаллий ҳокимиятнинг мазкур қарорини биринчи бўлиб Дусти туман марказий масжиди имом ҳатиби Насрулло Файзиев ижро этди. У соқолини қисқартирганидан сўнг Озодлик радиоси тожик хизматига:

-Менинг соқолим аввал ҳам Уламолар кенгаши белгилаб берган меъёрга тўғри келар эди. Ҳозир эса соқолимнинг узунлиги уч сантимердан ошмайди, - деб билдирди.

2012 йилда Тожикистон муфтиятининг Уламолар кенгаши имомларга соқолнинг узунлиги бир кафтдан ошмаслиги керак, деган меъёрни белгилаган эди. Агар бир кафт ўртача 10 сантиметр бўлишидан келиб чиқадиган бўлсак, имомларнинг соқоли яна 7 сантиметрга қисқартирилмоқда. Бугунги кунда Тожикистонда расман 265 имом фаолият юритади.

Тожикистонда соқолни қисқартириш жараёни 2009 йилда ўқитувчилардан бошланган эди. Ўшанда ёши 50дан ошган ўқитувчиларга узун соқол қўйиш тақиқланган.

2015 йилда эса тожик ҳукумати жамоатчилик орасида соқолга қарши кампания ўтказиб, ҳуқуқ-тартибот тузилмалари соқол қўйган минглаб эркакни қўлга олган эди. Қўлга олинган соқоллиларнинг бармоқ излари олинган, яшаш манзиллари аниқланган, кейин соқоллари қирқилиб, озод этилган эди.

Ўшанда ўз хоҳиши билан соқолини олмаганларга 150 сомонидан жарима солинган. Биргина Хатлон вилоятида 13 минг одамнинг соқоли ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан зўрлаб олдирилгани хабар қилинган эди.

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги бу жараёнда иштироки борлигини ва соқолга қарши махсус буйруқ чиқарилгани тўғрисидаги маълумотларни инкор қилган.

Душанбеда 11 июль куни ўтган “Урф-одатлар, байрам ва маросимларни тартибга солиш тўғрисида”ги қонуннинг 10 йиллигига бағишланган йиғилишда президент Эмомали Раҳмон яна бир бор соқол қўйганлар ва ҳижоб кийганларни танқид қилган эди.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари соқол билан боғлиқ чекловларни шахсий ҳаётга аралашув ва инсон ҳуқуқларининг қўпол тарзда бузилиши сифатида баҳолаб келмоқда. Жумладан, АҚШ Давлат департаментининг инсон ҳуқуқлари вазиятига оид ҳисоботларида Душанбе расмийларинигнг соқолга қарши кураши кескин танқид қилинган.

АҚШ Давлат департаменти ҳисоботида Тожикистонда соқол қўйишга тўла таъқиқ жорий этилмаган бўлса-да,кўп ҳолатларда соқоллиларнинг ишга ўрнашишида кўплаб муаммолар юзага келаётгани таъкидланган.

XS
SM
MD
LG