Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 08:40

Трамп: Россия сайловда ғалаба қозонишимга ёрдам бергани йўқ


АҚШ президенти Дональд Трамп 2016 йилги президент сайловида Россия кўмаги билан ғалаба қозонмаганини таъкидлади. Кейинги пайтда матбуот нашрлари АҚШ Адлия департаменти Россиянинг сайловга аралашгани ҳақидаги иддаоларни кўриб чиқиш учун катта ҳакамлар ҳайъатини тузгани ҳақида хабар бериб келади.

Трамп 3 август куни Виржиния штатига қилган ташрифи давомида: “Кўп одам бизнинг кампаниямизда россияликлар бўлмаганини билади. Биз Россия туфайли ғалаба қозонмадик. Биз сиз туфайли ғалаба қозондик”, деди.

Трамп демократларни “Россия ҳақидаги уйдирмани” илгари суришда айблаб келади.

The Wall Street Journal ва бошқа ахборот воситалари Адлия департаменти махсус прокурори Роберт Мюллер Трамп Россия билан ҳамкорлик қилган-қилмаганини текшириш учун катта ҳакамлар ҳайъатини тузгани ҳақида хабар берди.

Трамп ва бошқа Оқ уй расмийлари ҳакамлар ҳайъатини тузиш Россия аралашуви ҳақидаги айбловларга тезроқ барҳам беришига умид боғлаган.

“Умид қиламанки, якуний хулоса ҳақиқатан одил бўлади”, деди Трамп.

Ҳакамлар ҳайъатини тузиш собиқ Федерал қидирув бюроси директори Мюллерга гувоҳларни судга чақириш ҳамда улардан расмий кўрсатма олиш имконини беради. Бу эса тергов суръатларини тезлаштиради.

Трампнинг ҳуқуқшунослари президент катта ҳакамлар ҳайъати тузилишидан қўрқмаслигини, чунки президентнинг ўзи тергов қилинмаётганини таъкидлашди.

Reuters агентлиги тарқатган хабарга кўра, президентинг ўғли Кичик Дональд, куёви Жаред Кушнер ҳамда Трамп сайлов штабининг собиқ раҳбари Пол Манафорт 2016 йилда бир гуруҳ россиялик билан ўтказган учрашувга алоқадор шахслар судга чақирилган.

Учрашувдан олдин россияликлар Трампнинг ўғлига унинг рақиби Ҳиллари Клинтонни обрўсизлантирувчи маълумот беришни ваъда қилган.

CNN эса тергов давомида содир этилиши мумкин бўлган молиявий жиноятларга алоҳида эътибор берилаётгани ҳақида хабар берди.

Катта ҳакамлар ҳайъати бирор иш бўйича жиноий иш қўзғаш керак ёки йўқлигини аниқлаш учун тузилади. Ҳакамлар ҳайъатига оддий фуқаролар аъзо бўлади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ҳакамлар ҳайъати тузилгани жиноий иш қўзғатилади, дегани эмас.

Россия АҚШ президенти сайловига аралашгани ҳақидаги иддаоларни бир неча Конгресс панели ҳам кўриб чиқмоқда.

Расмий Москва эса ушбу айбловларни кескин рад этиб келади.

XS
SM
MD
LG