Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 10:42

Ўзбекистон - Қирғизистон чегара музокаралари тафсилотлари сир сақланмоқда


Сўнгги бир йил ичида Ўзбекистон - Қирғизистон чегарасини аниқлаш юзасидан ҳукуматлараро комиссия 14 марта учрашув ўтказди. Лекин мазкур учрашувларнинг натижалари Ўзбекистон томонидан ҳам, Қирғизистон томонидан ҳам жамоатчиликка ошкор этилмаяпти.

Ўзбекистон - Қирғизистон чегара музокаралари тафсилотлари сир сақланмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:58 0:00
Бевосита линк

Бишкекда 29 июль куни Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараларини аниқлаш бўйича музокараларнинг навбатдаги босқичи якунланди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, тўққиз кун давом этган навбатдаги музокараларда чегара чизиғининг позициялар мос келган алоҳида участкаларини баён қилиш борасидаги биргаликдаги ишлар давом эттирилди.

Қирғизистон ва Ўзбекистон расмийлари “Музокаралар якунларига кўра баёнот имзоланди. Учрашувлар анъанавий дўстлик ва ҳамжиҳатлик руҳида ўтди”, деган билдирув билангина чекланиб, учрашувлар давомида қандай конкрет масалалар ҳал этилгани борасидаги маълумотни жамоатчиликка ошкор этмай келаётир.

Қирғизистон бош вазири ўринбосари Жениш Раззоқов журналистларнинг бу борадаги саволларига:


-Сўзлашувлар бугунги кунда системали равишда Ўзбекистон ва Қирғизистонда навбатма-навбат олиб борилмоқда. Бироқ қиладиган ишлар ҳали жуда кўп, - деган жавобни айтиш билан чекланмоқда.

Қирғизистон бош вазирининг хавфсизлик ва чегараларни аниқлаш бўйича собиқ ўринбосари Абдурахмон Маматалиев музокаралар жараёни тўғрисида очиқ ахборот берилмаётганидан таажубда эканини яширмайди:

-Ҳукуматлараро комиссия қайси ерларни бориб кўргани, чегаранинг қанча чақирими тасдиқлангани, қайси жойда қандай муаммо борлиги ва у қай тарзда муҳокама этилгани тўғрисида маълумот берилмаяпти. Нега бундай қилишаётгани тушунарсиз бўлиб қолмоқда. Ҳеч бўлмаганда қўшни давлат билан одамлар эмин-эркин ҳаракатланиши учун чегараларни очиш тўғрисида келишиб олинса бўлар эди, -деди Абдураҳмон Маматалиев.

Ислом Каримов даврида ўн йиллаб ёпилиб қолган чегаралар Мирзиёевнинг ҳокимиятга келиши билан қисман очилган эди. Лекин шу кунгача ватандошлар Ўзбекистонга ўзи истаган пайтда бориб-келиш ҳуқуқидан маҳрумлигича қолмоқда. Чегарадан ўтказиш фақат “телеграмма системаси” асосида олиб борилмоқда.

Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Алмазбек Атамбаев 2016 йилнинг декбарида Тошкентда ўтган учрашувда чегарани ҳуқуқий расмийлаштиришни жадаллаштириш масалаларини муҳокама қилган эди. Шундан сўнг чегара бўйича музокаралар қайта жонланган.

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев шу йилнинг июнь ойида Москвада қирғиз меҳнат муҳожирлари билан учрашар экан, президентлик ваколати якунлангунига қадар Ўзбекистон билан чегаралар аниқланиб бўлингани ва чегараларни очиш тўғрисидаги шартномаларни имзолашдан умидвор эканини билдирган эди.

Атамбаевнинг президентлик ваколати 2017 йилнинг кузида якунланади.

XS
SM
MD
LG