Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:51

Абдураҳим Пўлат: Ўзбекистонга рухсат беришмаса ҳам қайтиб, сиëсат билан фаолроқ шуғулланаман


Абдураҳим Пўлат
Абдураҳим Пўлат

Каримов бошқарув тизимининг асосий танқидчиларидан бири¸ Ўзбекистон Бирлик Халқ ҳаракати партияси раиси¸ 1998 йилдан бери АҚШда истиқомат қилаëтган 72 яшар Абдураҳим Пўлат Озодлик мухбири билан суҳбатда¸ Ўзбекистонга бориб сиëсий фаолият билан янада самаралироқ фаолият олиб бориш режасини очиқлади.

Пўлатов бу гапни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëевнинг мамлакатда “демократия қарор топмаганини”ни эътироф қилиб¸ мавжуд сиёсий партияларни "мудраб ётган", дея танқид қилганига муносабат билдира туриб айтди:

- Мен Мирзиëевнинг сиëсий партиялар фалажлиги ҳақидаги ҳабар сарлавҳасини ўқиб, ичимда бу бизга қаратилган ишорат эмасми, деган туйғу пайдо бўлди. Бекитадиган жойи йўқ. Шу кунларда ўзи Ўзбекистонга бориб сиëсий фаолиятни давом қилдиришни ўйлаб турибман. Расман мурожаат қилиш режам бор. Жуда бўлмаса, Ўзбекистонга чегарадош жойларга¸ масалан, Қоғозистон чегарасига бораман. Чегарада девор йўғу! Қозоғистон чегарасига яқин жойда турганман. Ўшатларни яхши биламан. Ҳар қандай жойдан ўтиб кета оламан. Мана, масалан, АҚШ билан Мексика чегарасида девор қуришмоқчи¸ чегаранинг баъзи қисмларида девор ҳам бор. Шунга қарамай, АҚШнинг қаттиқ қўриқланадиган чегарасидан минглаб мексикаликлар йўлини қилиб ўтмоқда. Ўзбекистоннинг чегараси нима бўлибди?! Ҳеч қандай девор инсон интилишни тўса олмайди. Ўзбекистонга бориш тушунчамиз қатъий. Ўйлаяпмиз ¸ кўрамиз, деди Абдураҳим Пўлат.

Озодлик: Шавкат Мирзиëев 12 июль куни Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида қилган нутқида "Парламент - демократия мактаби" дея таъкидлади ва миллий парламентнинг "ҳақиқий демократия мактабига айланмаганидан" афсус билдирди. Нутқи давомида Мирзиëев сиёсий партиялар раҳбарларининг президент билан учрашувини ҳам йўлга қўйишни таклиф қилган. Буни сиз ўзингиз учун ишорат деб тушундингизми?

- Сиз айтаëтган фикр келди миямга. Аммо ҳушëр мантиқ менга Мирзиëев ислоҳотчи эмас, деган фикрни уқтирди. Мана Горбачев ислоҳотчи эди. Аммо Мирзиëев бу Горбачев эмас. Кошки Горбачев бўлсайди. Мирзиëев сиëсий ислоҳотларни қилмоқчими, деган саволни қўйиб туринг¸ у қила оладиган одам эмас. Олдинги диктаторнинг қўлида қул бўлиб ишлаб юрган одам. Энди қаранг, Горбачев раҳбарликка келган дастлабки йилларда барча¸ шу жумладан мен ҳам, унга “болтун” яъни валдировчи деб қарадим. Аммо у Горкийда сургунда бўлган Андрей Сахаровга телефон қилиб, уни сиëсий фаолиятга қайтарган минутдан бошлаб, Горбачевга муносбатим ўзгарди. У сиëсий ўзгаришлар истагини шу йўл билан ифода қилган эди.

Озодлик: Мирзиëев сизга телефон қилиб¸ қайтинг деб айтишини кутяпсизми? Яъни, шундай қилиши ўзгаришлар тўғрисида сигнал бўладими?

- Албатта, ундай қилса кучли сигнал бўладику. Мирзиëев бундай нарсани қиладиган одам эмас. Тушунмайдиям у сиëсатни. Унинг қилаëтган нарсаларнини кўриб турибман. Яхши ишласак¸ кўп ишласак¸ терлаб пишиб ишласак яхши яшаймиз, деб ўйлайди. Ўша Сталин¸ Берия замонида ҳам ҳаммани интизом билан яхши¸ кўп ва терлатиб ишлатиб ҳамма нарса яхши бўлади, деб ўйлашган. Ҳеч унақа эмас. Кейин Хрушчев мамлакатни маккажўхори билан қутқараман, деб ўртага чиқди. Мирзиëев ҳам, мана тутзорларни кўпайтирсак ҳаммаси яҳши бўлади, деди. Сиëсатни ўзгартириш керак. Сиëсий реформа керак. Мен АҚШ дан туриб кўраëтган нарсани Мирзиëев Тошкентдан туриб кўра олмаяпти. Яқинда бир америкалик менга қўнғироқ қилиб, сиз АҚШда ўтириб, қандай қилиб Ўзбекистон мухолифатига етакчилик қилаяпсиз, деб сўради. Мен унга, керак бўлса, АҚШ президенти ойдан туриб Американи бошқара олади, дедим. Ҳозирги замон алоқа воситалари¸ техника тараққиëти бунга имкон беради¸ деди 1989 йилдан бери Ўзбекистон Бирлик Халқ ҳаракатига раҳбарлик қилиб келаëтган техника фанлари доктори Абдураҳим Пўлат.

Мирзиëев АҚШдаги ўзбеклар билан учрашмоқчи

АҚШда сиëсий мухожирликда яшаётган Бирлик раҳбари Ўзбекистонга қайтиш нияти ҳақида гапирган 14 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи Шерзод Шерматов Америка Қўшма Штатларидаги ўзбекистонликларга Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасига орқали мурожаат қилди.

Инглиз тилидаги мурожаатида Шерматов жорий йил сентябрида БМТ Бош Ассамблеясида иштирок этиш учун АҚШга қиладиган сафари давомида бу мамлакатда яшаб турган ўзбекистонликларнинг Ўзбекистон Президенти билан учрашувини ташкил қилиш ниятини билдирган.

XS
SM
MD
LG