Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 09:59

Мирзиёев: Бундан буён кадр танлашда қариндошлари судланганига эътибор берилмайди


Бундан буён ёш кадрларни танлашда уларнинг яқинлари судлангани тўғрисидаги маълумотларга аҳмият қаратилмайди.

Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев 12 июлда ўтган видеоселектор йиғилишида маълум қилди.

Kun.uz нашрининг 13 июль куни маълум қилишича, президент йиғилишда: “20 йил давомида шунақа тизим яратдикки, яхши-яхши кадрларни “отаси қамалган”, “акаси қамалган”, деган важлар билан бошқарувга яқин йўлатмадик. Барча ўзи учун жавоб берсин. Ота ўзи учун, бола ўзи учун, ака ўзи учун. Энди ватанпарвар бўлса, ташаббускор бўлса, бошқарувга жалб қиламиз”, - деб айтганини хабар қилди.

“Шу кунгача қариндошлари судланган ёки қамалганлар ижтимоий фаолиятида турли тўсиқларга дуч келиши кузатилади. Бу тоифдаги ёшлар ўзи истаган олийгоҳга ўқишга киришда, ўзи истаган иш билан шуғулланишни истаганида дискриминацияга учрайди. Бу ҳолат жамиятдаги маиший муносабатларда ҳам акс этади”, деб ёзади Kun.uz.

XS
SM
MD
LG