Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:31

Хомиладор аёлнинг ўлимига ўзбек тиббиëт тизими айбдорми?


Дилобар ва Воҳид Амоновлар
Дилобар ва Воҳид Амоновлар

Фарғона вилояти Бешариқ марказий шифохонасида 3 июл куни “ эктопик ҳомиладорлик” (бачадон ташқарисидаги ҳомиладорлик) ташхиси билан операция қилинган 25 ёшли икки фарзанд онаси Дилобар Аманова 4 июль куни ўзига кела олмай жон берди.

Бешариқ марказий шифохонасидаги навбатчи врачнинг айтишича¸ Дилобар Аманова 3 июль куни соат 15. 30 да бачадонидан қон кетаëтганидан шикоят қилиб шифохонага келтирилган ва ўша куни соат 18.20 дан операция қилинган.

Дилобар Аманованинг 33 яшар эри Воҳид Амоновнинг Озодликка айтишича¸ унинг хотини операциядан кейин икки соат ичида бир ярим литр қон йўқотиб ўлган беш ва уч яшар иккита қизи эса онасиз қолган:

- Мен Бешариқ касалхонасидаги лаëқатсиз тизимни айблайман. Агар вақтида биринчи тиббий ёрдам кўрсатишганида хотиним тирик қолган бўларди. УЗИ текширувидан сўнг хотинимни зудлик билан операцияга ётқизилиши кераклигини айтишди. Бироқ анализлари чиқмагач, операцияни нуқул орқага суришди. Тез операция қилишганида ўлмасди. 6 соат кечикиб операция қилишди¸ - дейди хотинини тупроққа берган эр.

Текширувчилар касалхона фаолиятини фалаж қилган

Унинг айтишича¸ хотини операция қилинган куни Бешариқ касалхонаси Олий Мажлис муфаттишлари тарафидан текширилгани боис бутун клиника фалаж ҳолатда бўлган:

- Олий Мажлисдан текширув келди, деб лабороторияни ёпиб кетиб қолишган. Операция қиладиган врач ҳам текширувчилар билан бирга юргани боис касалга қарашга қўли тегмади. Хотини ҳам врач экан уни телефон қилиб¸ мени ўрнимга операционнийга кир деяпти. Текширувчи келса касалга қарамаслик керакми? дейди марҳумнинг эри.

Сансоларлик ва таъмагирлик борасида иддаолар

Дилобар Амонова жон бераëтган сўнги минутларида ëнида бўлган дугонасининг Озодлик билан суҳбатда айтишича¸ докторлар “бу менинг касалим эмас¸ сенинг касалинг деб сансоларлик” қилишган.

Бу орада аёлнинг бачадон трубкаси ёрилиб кетганидан кейин операция бошланган.

Воҳид Амоновнинг иддаосига кўра¸ самарасиз чиққан амалиëт учун Бешариқ касалхонаси врачлари пул сўрашган:

“Операция тугаши биланоқ икки ёрдамчиси келиб, биз чарчадик операцияда кечаси билан ухламадик, рози қиларсиз, ҳеч бўмаса қўл ҳақи беринг дейишди. Мен ҳозирча пулим йўқ аёлим тузалиб кетса бераман десам, улар тўнғиллаб кетиб қолишди» дейди Воҳид Амонов.

Воҳид Амонов Озодлик билан суҳбатда хотинини маъракасини ўтказаëтгани боис врачлар устидан шикоят қилишга қўли тегамагани ва ўз хотини ўлимида тиббиëт тизимини айблашини айтди.

Фақат доктор айбдор эмас

Озодлик мухбири воқеа юзасидан Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бош бошқармасига қўнғироқ қилди. Ўзини вазир ўринбосари Элмира Боситхонованинг ëрдамчиси деб таништирган мулозим Озодлик билан суҳбатда врачларни ëнини олиб гапирди:

- Врачларни ҳамма айблайди. Лекин беморларнинг ўзи ҳам айбдор. Мана 25 яшар она. Внематочная беременность. Боласи уч яшар беш яшар. Бу қиз неча ëшда эрга текан? Бу ўлмай ким ўлади? 25 яшар аëлда 5 яшар бола, 19 да туққан¸ 18 да эрга теккан. У ўлмай ким ўлади. Ўзингиз ўйланг 18 яшар қизни эрга беришган. Адойи-тамом бўлган организми буни. Нима еган¸ нима ичган. Ўшанинг учун внематочная бўлган. Охирги минутда докторга келган. Кейин докторлардан айб қидиришади. Докторлар ҳам ўшалар ўлсин демайдикууу... Докторларни айбламайлик¸ дейди мулозим.

Хомиладор аёлнинг ўлимига ўзбек тиббиëт тизими айбдорми?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:01 0:00
Бевосита линк

Мулозима Бешариқдаги она ўлими юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўз суриштирувини ўтказажагини айтди.

XS
SM
MD
LG