Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 16:53

"Ислом маданияти" мажмуаси қурилишига Алишер Усмонов ҳомийлик қилади


Ўзбекистон ҳукумати мамлакатда барпо этилажак Ислом маданияти марказлари Россияда яшовчи асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмоновнинг ҳайрия маблағларига қурилишини расман тасдиқлади.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистондаги Ислом маданияти марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида Ислом маданияти маркази бинолари қурилишига Усмонов ҳомийлик қилиши таъкидланган.

"Марказнинг маъмурий ва асосий биноларини қуриш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасидаги ишлар машҳур ватандошимиз, россиялик тадбиркор Алишер Усмоновнинг ҳомийлик хайрия маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши инобатга олинсин", — дейилади ҳужжатда.

Ислом маданияти марказлари Бухоро, Хива ва Самарқанд шаҳарларида барпо этилади.

Келаси тўрт йил давомида қурилажак ушбу лойиҳа қиймати ва униг учун Усмонов қанча маблағ сарфлаши ҳақда ҳужжатда айтилмаган.

XS
SM
MD
LG