Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:34

Россия шаҳарлари футбол баҳонасида мигрантлардан "тозаланмоқда"


Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари Москвани бир ой давомида нолегал мигрантлардан тозалаш амалиётини бошлади. 2017-йилги Конфедерациялар кубоги ўйинлари давомида Москва, Санкт-Петербург, Қозон ва Сочи шаҳарлари ноқонуний меҳнат муҳожирларидан “тоза бўлади”.

2017 йилнинг 17 июн куни Россиянинг тўрт йирик шаҳрида Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) ҳомийлигида қитъалар ғолиблари ўртасида Конфедерациялар кубоги ўйинлари бошланади.

Мусобақалар бошланиши арафасида Россия ҳуқуқ-тартибот органлари бу шаҳарларда ноқонуний муҳожирлар “овини” бошлаб юборди. Москва полицияси бошқармаси мулозими Озодликка шаҳарда “Нелегал” махсус операцияси олиб борилаётгани тасдиқлади.

Mash ахборот гуруҳи хабар қилишича, “Москва 17 июнга қадар нолегал мигрантлардан тўлиқ тозаланади”.

(MASH ахборот гуруҳи видеолавҳаси)

“Барча нолегаллар Янги Москва қўрғонидаги лагерга олиб чиқилади. У ердан улар ўз юртларига жўнатилади. Бу 2018 йилги Жаҳон Чемпионати олдидан Москвани кўркамлаштиришнинг биринчи босқичи”, дейилади видеохабарда.

Мухлислардан келаётган хабарларга кўра, Москванинг ҳамма бозор, қурилиш объектлари, мева-сабзавот базалари ва метро бекатлари ва вокзалларида полиция рейдлари ўтказилмоқда.

Тегишли қарор Москвадан ташқари Россиянинг Конфедерациялар кубоги мусобақалари ўтказиладиган Санкт-Петербург, Қозон ва Сочи шаҳарларидаги барча Ички ишлар бўлимларига келиб тушган.

Москванинг Вихино туманида фаррошлик қилувчи 23 ёшли Шодибек полиция “зачистка”сидан эсон-омон ўтганини Озодликка гапириб берди.

- Футболга “тозалаш” бошланаяпти. Ўтган бир ой қаттиқ боса-бос текшириш бўлди. Шу Вихино районида нечта дворник бўлса, ҳаммасини олиб, текширувдан ўтказди. Ҳаммани бир-бир текшириб чиқди. Сергей Собянин приказ қилибди : “Бир кунда камида минг кишини проверка қилинг!”, дебди. Буни участковойимиз айтди. Эрталаб ишлаётган жойимиздан босиб олиб кетди ҳаммамизни. Ҳамма чиқди, шу тўртта сурхондарёлик землягим қолиб кетди – 5 минг штраф билан депорт урибди. Бу текширишлар аслида Санкт-Петербургдаги портлашдан кейин бошланганди, деди сурхондарёлик суҳбатдош.

Шодибек билан суҳбат
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:35 0:00
Бевосита линк

Бундан олдинроқ Озодлик 1 июндан 12 июлгача Россияга кириб келаётган чет эл фуқаролари Москва, Санкт-Петербург, Қозон ва Сочи шаҳарларида бир сутка давомида рўйхатдан ўтиши лозимлиги, акс ҳолда улар мамлакатдан чиқариб юборилиши тўғрисида хабар берганди.

Озодлик Россия Ички ишлар вазирлигининг Миграция масалалари бўйича бошқармаси томонидан Конфедерациялар кубоги ва ЖЧ-2018 арафасида полиция бўлимларига тарқатилган бу масалага доир “услубий тавсиянома”ни ҳам қўлга киритди.

Полиция бўлимларига тарқатилган йўриқнома
Полиция бўлимларига тарқатилган йўриқнома

“Миграция XXI аср” ташкилоти директори, Россия Федерал миграция хизмати бошлиғи собиқ ўринбосари Вячеслав Поставнин Озодлик билан суҳбатда Россия ҳукуматининг бу қарорларидан таажжубда эканини гапиради.

​У бундай миграция тартиблари аксинча - нолегал хорижликлар сонининг кўпайишига олиб келади, дейди.

- Бу чорага зарурат йўқ эди, менимча. Одамлар оммавий равишда миграция қайдига тура олишига ҳам шубҳа билдираман. Ахир бу миллионлаб одам дегани-ку! Уларнинг исми-шарифини бир кунда маълумотлар базасига туширишнинг имкони йўқ. Демак, полиция текширган ҳар қайси хорижлик рўйхатдан топилмайди ва қонунбузарга айланади. Бу оддий қоғозбозлик усули – кимдир “юқорига” ҳисобот бериш учун қилинаётган иш! деди Вячеслав Поставнин.

Вячеслав Поставнин билан тўлиқ суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:32 0:00
Бевосита линк

Собиқ ФМС мулозими рус ҳукуматининг бу ҳаракатларини 1980 йилги Ёзги Олимпиадада Совет ҳукумати уюштирган “тозалаш” усулларига ўхшаб кетишини эслатди.

- Бу очиқчасига қилинган ишора. “Йигитлар, келманглар бу ерга! Сиз муаммоларга дуч келасиз!” дегани. Москва Олимпиадасида ҳам пойтахт бошқа барча меҳмонлар учун ёпилган эди. Хорижликларни ва “керак эмаслар”ни шаҳарнинг 101 километридан нарига чиқариб юборишган. Бу советча-милицияча усуллардир: шаҳарни “зачистка” қилиш, одам сонини камайтириш. Айтишим зарурки, футбол мусобақалари ўтказилажак шаҳарларда регистрацияси йўқ Россия гражданлари ҳам жавобгарликка тортилиши белгиланган, деди Вячеслав Поставнин.

XS
SM
MD
LG