Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:46

Самарқандлик аёл: 2 ёш болам билан уйимдан қувишяпти, ёрдам беринг!


Иллюстратив сурат
Иллюстратив сурат

Самарқанд шаҳридаги Ватанпарвар маҳалласи, 40-уйда яшовчи 2 болали ёлғиз аёл уни яшаб турган уйдан қувиб чиқаришаётганини иддао қилмоқда. OzodMikrofon рукнига мурожаат қилган ва ўзини 34 яшар Лола Мағрипова, деб таништирган аёл собиқ ҳарбий турмуш ўртоғига яшаб туриш учун берилган уйни 3 кунда бўшатиб қўйиш талаб қилинаётганидан арз қилди.

Лола Мағриповага кўра, шу кунда ҳам ҳарбий хизматни давом эттираётган турмуш ўртоғи билан 8 йил муқаддам ажрашган, аммо эрига ажратилган "Ҳарбийлар шаҳарчаси"даги бир хонали уйда яшаб келаётган эди.

- Менга: "Сизнинг ҳарбий эрингиз йўқ, 3 кун ичида бўшатинг уйни", деган огоҳлантирув қоғозига қўл қўйишни сўрашди. Мен қўл қўймадим. Мен бир жойда ўқиган эдим, болалари вояга етгунча тегилмасин, деган гапни. Лекин мен иккита вояга етмаган болам билан қаерга бораман, десам, "Биз билмаймиз, чиқиб кетинг!" дейишяпти. Ҳокимиятдаги "Халқ қабулхонаси"га борсам, у ердаги раҳбариям "билмасам, билмасам", дейди. Президент қабулхонасига қилсам, бир аёл телефонни олиб: "Билмасак, эрингизни судга беринг!" дейди. Мен нима қилай, борадиган жойим йўқ, 2 болам билан ёлғизман! - дея даъво қилди Лола Мағрипова.

Бу аёл билан суҳбатни қуйида тинглашингиз мумкин:

Самарқандлик аёл: 2 ёш болам билан кўчага қувишяпти, ёрдам беринг!
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:38 0:00
Бевосита линк

* * * * * * * * * * * * * * * * * * * * *

Муҳим эслатма: OzodMikrofon рукнига бўлган мурожаатлар мазмуни учун Озодлик таҳририяти масъул эмас. Бу рукн муштарийларга ўз фикрини эркин ифода қилиши учун берилган минбардир!

XS
SM
MD
LG