Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:54

OzodMikrofon: “Врачлар хатоси туфайли хотиним яна тўрт марта операция қилинди”


Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида истиқомат қиладиган Йўлдош Одилов OzodMikrofon га қўнғироқ қилиб, хотини Ойша Одиловани Республика перинатал марказида нотўғри операция қилингани ва бунинг оқибатида у бир ўлимдан қолганини иддао қилди.

Йўлдош Одиловнинг айтишича, врачлар операция вақтида аёлининг бачадонини ундан сўрамасдан олиб ташлаб, бунинг устига сийдик йўлини бичиб қўйган.

Йўлдош Одиловнинг бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва прокуратурага қилган мурожаатлари натижасиз қоляпти.

Янгийўллик Йўлдош Одилов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:30 0:00
Бевосита линк

“Ўлигим уйимдан чиқсин”

Навоий шаҳрида яшайдиган 70 яшар Ҳафиза Соҳибова шаҳарда янги қурилаётган уйлардан ипотекага сотиб ололмаётганидан шикоят қилди. Ҳафиза опа касалхонада 40 йил оддий хизматчи бўлиб ишлаганини ва ётоқхонада яшашини айтар экан, у “ўлигим ётоқхонадан эмас, ўз уйимдан чиқишини орзу қиламан”, дейди.

Навоийлик 70 яшар онахон Ҳафиза Соҳибова билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:00 0:00
Бевосита линк

----------------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 724 971 539 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG