Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:58

Мирзиёев "ашаддийлар"ни Ўзбекистон ватандошлигидан маҳрум қилишга тайёр


Шавкат Мирзиёев радикал диний гуруҳларга ва оқимларга қўшилиб қолган шахсларни Ўзбекистон ватандошлигидан чиқаришни таклиф қилди.

Андижон вилоятига борган президент вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда одамларни турли диний оқимлар таъсиридан асраш тўғрисида ўз фикрини билдириб:

- Агар бешта маҳаллада 20–30 нафар киши адашган бўлса, мисол учун, ҳисоб-китоби бор. Йигирматадан бештаси ашаддий, улар қайтмайди. Улар билан шуғулланиш керак эмас, Ўзбекистон фуқаролигидан чиқариш керак. Бизга керак эмас. Мен уларни фуқароликдан чиқаришга тайёрман, -деб айтди.

Мирзиёев ўз нутқи давомида имомларни ва расмийларии “ашаддийларни Ўзбекистон фуқаролигидан чиқариш учун таклиф бериш”га чақирди.

- Мурожаат қилмоқчиман: ҳар бир одамнинг юрагида, виждонида эътиқоди бўлиши керак. Агар эътиқодига муносиб бўлиб Ватанига хизмат қилса, у ватанпарвар бўлади. Агар у эътиқодсиз бўлиб, чаласавод бўлиб, хиёнат қилиб, иккита стулда ўтирса, у давлат кетиб, бу давлат келса, «акромийлар» келса, уларнинг найрангига ўйнайман деса, унақалар менга ўтмайди. Агар эртанги кунда тинчлик керак бўлса, ўша ашаддийсини Ўзбекистон фуқаролигидан чиқаришга менга таклиф беради, адашганларни илми билан, билими билан, эътиқоди билан, ҳаётдаги намунаси билан бу кўчага ўтказилади, -деди Мирзиёев.

Президент, шунингдек,турли диний оқимларга қўшилиб қолиб “йўлдан адашган”, аммо “ашаддий” бўлмаган одамларни бу йўлдан қайтариш учун жамоатчилик ҳаракат қилиши шартлигини ҳам таъкидлади.

Мирзиёв ўз нутқида “Адашган инсонни дўст қилишимиз керак, уни маърифатга чақиришимиз керак”, деган гапларни ҳам айтди.

Президентга кўра, одамларнинг диний оқимларга қўшилиб кетишига ижро органларининг фаолиятидаги хатоликлар ҳам сабаб бўлмоқда. Мирзиёев нутқи давомида “адашганларнинг қариндошларига” жамоатчилик томонидан босим кўрсатилаётганини ҳам қоралади:

-Биздаям хато бор. Ижро органларидаям хато бор. Иккинчидан, мен охирги марта Шайхонтоҳур туманидаги гапимни эшитган бўлсанглар, битта адашганнинг бешта қариндоши бор. Биз ўша бешта қариндошиниям ашаддий душман қилиб қўйганмиз: тўйга чақирмаймиз, маросимга чақирмаймиз. У фалончининг акаси, ўғли деб айтамиз. «Чақирма уни», дейди. Уларда нима айб? Уларда нима айб?! - деди президент.

Мирзиёев Андижонга 2 июнь куни ташриф буюрди. Бу Шавкат Мирзиёевнинг президентликка сайланганидан бери Фарғона водийсига қиладиган илк сафари бўлди.

XS
SM
MD
LG