Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:23

АҚШ президенти глобал илиқлашувни тўхтатишга қаратилган Париж шартномасидан чиққанини эълон қилди


Дональд Трампнинг Парижда 2015 йил июлида қабул қилинган иқлим ўзгариши олдини олиш бўйича шартномадан чиқиш қарори АҚШ ҳамкорлари томонидан ҳам, рақиб давлатлар томонидан ҳам кескин танқид қилинди. АҚШ иқлим ўзгаришига сабаб бўлувчи моддаларни атмосферага чиқариш бўйича дунёдаги иккинчи йирик давлат ҳисобланади.

Президент Дональд Трамп 1 июнь куни Оқ Уйда қилган чиқишида ўз қарорини шарҳлар экан, иқлим ўзгариши бўйича Париж шартномаси АҚШ манфаатларига зид келишини, бу шартнома АҚШга нисбатан адолатсизлик тимсоли эканини алоҳида таъкидлади.

- Америка ва унинг ватандошларини ҳимоя қилиш бўйча менга юкланган юксак вазифани бажаришим учун Қўшма Штатлар иқлим ўзгариши бўйича Париж шартномасидан чиқади. Айни пайтда Париж шартномасига қўшилиш учун ёки Қўшма Штатлар, унинг корхоналари, унинг ишчилари, одамлари ва солиқ тўловчилари учун адолатли бўлган мутлақо янги шартлар асосида янги шартнома тузиш йўналишида музокаралар олиб борилади, - деди Трамп.

АҚШ президентининг бу қарори халқаро ҳамжамиятнинг кескин танқидига учради. Франция, Германия ва Италия раҳбарлари қўшма баёнотида “Биз шартнома қайта кўриб чиқилмайди, деган қатъий ишончдамиз”, деб билдирилди.

Бироқ Трамп ўз нутқи давомида АҚШ янги шартномага эриша олмаса ҳам ҳеч нарса йўқотмаслигини билдирди:

-Биз шартномадан чиқдик, лекин музокараларни олиб борамиз. Биз бу шартнома адолатли бўлиши учун ҳаракат қиламиз. Агар бунга эриша олсак жуда яхши бўлади. Эриша олмасак ҳам ҳеч нарса ўзгармайди, - деди Трамп 1 июнь куни Оқ Уйда сўзлаган нутқида.

Франция президенти Эммануэль Макрон Трамп билан 1 июнь кунги телефон суҳбатида ҳам “шартнома қайта кўриб чиқилмайди”, деб қатъий таъкидлади.

Европа комиссияси президенти Жан-Клод Юнкер эса Трампнинг қарорини “жиддий хато” сифатида баҳолади.

Хитойнинг Синьхуа агентлиги АҚШнинг Париж шартномаисдан чиқишини “глобал даражадаги омадсизлик” деб шарҳлади.

Россия ҳукумати “Трамп қарорини ҳурмат қилишини”, бироқ Москва АҚШ ортидан Париж шартномасидан чиқишни режалаштирмаётганини эълон қилди.

Трампнинг қарори Қўшма Штатларда ҳам баҳсларга сабаб бўлмоқда. Конгрессдаги республикачилар Трамп “АҚШ учун манфаатсиз бўлган шартномадан чиқиб жасорат кўрсатди”, десалар, демократлар “бу қарор экология учун фожеа бўлди”, деб ҳисобламоқдалар.

Иқлим ўзгаришининг олдини олиш бўйича Париж шартномаси собиқ президент Барак Обама ташаббусларидан бири эди. АҚШнингг кўплаб штатлари ва шаҳарлари губернаторлари Трампнинг бу қарорига қарши ҳаракат қилишларини ҳамда атмосферага заҳарли газларни чиқариш миқдорини камайтиришларини айтмоқдалар.

АҚШ 195 давлат имзолаган Париж шартномасидан чиқиш ортидан бу шартномага қўшилмаган Сурия ва Никарагуа каби давлатлар қаторидан жой олди.

Париж шартномаси 2015 йилда атмосферани ифлослантираётган асосий давлатлар томонидан маъқулланиб, 2016 йил 22 апрелида Нью-Йоркда имзоланган эди.

XS
SM
MD
LG