Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 03:23

"Мирзиёевнинг оёғи ердан узилиб қолган эмас, аммо..."


Шароф Убайдуллаев
Шароф Убайдуллаев

Тошкентдаги Мустақиллик кўчасида 27 май куни йўлнинг икки томонини ажратиб турувчи тўсиқларнинг катта қисми олиб ташланди.

Бу тўсиқлар 2015 йилнинг кузида Ўзбекистон пойтахтида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитига тайёргарлик кўрилаётган вақтда ўрнатилган эди.

Мустақиллик кўчасидаги ЙПХ инспекторларидан бири тўсиқларни олиб ташлаш қарорини ҳаракат хавфсизлигини яхшилашга қаратилганинни айтди.

Ислом Каримов президентлиги йилларида Тошкент марказига борувчи кўплаб йўллар ё беркитилган ёки уларда автомобиллар ҳаракати кескин чекланган эди.

Президент Ислом Каримовнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Тошкент кичик халқа йўлининг президент кортежи ўтувчи қисмлари сўнгги йилларда тўла ëпилган ва бу машиналар оқими ҳаракатига салбий таъсир кўрсатарди.

Шунингдек, пойтахтнинг кичик халқа йўли ва туташтирувчи йўлларида тақиқлар мавжуд эди.

Ислом Каримов вафотидан кўп ўтмай Шавкат Мирзиёев пиёдалар ва автомобиллар ҳаракатини қулайлаштириш мақсадида Мустақиллик кўчасининг муқаддам ёпилган бир қанча участкаларини очиб ташлади.

OzodNazar рукнида гапирган Тошкентдан публицист Шароф Убайдуллаев президент Мирзиёевнинг халқ билан яқинлашиш сиёсатини олиб бораётганини айтди.

Шу билан бирга публицист Мирзиёевни илоҳийлаштириш уринишлари зиёлилар томонидан тўхтатилиши лозимлигини таъкидлади.

Шараф Убайдуллаев билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:09:54 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG