Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:55

Истанбулда ўзбекистонлик худкуш портлатган Reina тунги клуби бузилди


Reina тунги клуби портлашдан сўнг, 2 январь, 2017
Reina тунги клуби портлашдан сўнг, 2 январь, 2017

Истанбул мэрияси янги йил кечасида ўзбекистонлик худкуш Абдулқодир Машарипов томонидан портлатилган Reina тунги клуби биносини бузиб ташлади.

Туркиядаги ANews, Anadolu агентликлари берган хабарга кўра, шаҳар мэрияси бунга бинонинг баъзи қисмлари ноқонуний қурилганини сабаб қилиб келтирилган.

Hurriyet нашрининг ёзишича, бино клуби 45 дақиқа ичида бузиб ташланган ва ҳатто, бундан клуб маъмурияти аввалдан огоҳлантирилмаган.

23 май куни Туркиядаги қатор ахборот агентликлари ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари қисқа муддат ичида бузиб ташланган тунги клуб вайроналари суратларини тармоқларда тарқатди.

Шу йил 1 январга ўтар кечаси мазкур клубда ўзбекистонлик Абдулқодир Машарипов - Абу Муҳаммад Хуросоний лақабли 34 ёшли шахс томонидан амалга оширилган қуролли ҳужумда 39 киши ўлган, 69 киши жароҳатланганди.

Ҳужум учун масъулиятни “Ислом давлати” экстремист гуруҳи зиммасига олган. Ҳужум ижрочиси Машарипов 16 январ кунги аксилтеррор амалиёти чоғида ушланган.

Hurriyet ва қатор бошқа турк нашрлари Абдулқодир Машариповга Истанбул бош прокуратураси 40та умрбод қамоқ жазоси, шунингдек қотиллик ҳамда бошқа жиноятлари учун қўшимча 2397 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилишни сўрашганини хабар қилган.

Sabah нашрига кўра, 39 киши ўлимига сабабчи бўлган ўзбекистонлик Абдулқодир Машарипов Туркияда ўлим жазоси бекор қилинганганига қарамай суд ҳайъатидан ўзига ўлим жазоси берилишини сўраган.

Машарипов Туркияга 2016 йил январида Эрон орқали келгани, бир муддат Кўнё шаҳрида яшагани, кейин “Исломий давлат” масъулларидан Истанбулда террор хуружи уюштириш амрини олганини билдирган.

Бу саҳифада Сурия ва Ироқда тор-мор қилинаётган "Ислом давлати" экстремист гуруҳи, унинг назоратида бўлган ҳудудларда таслим бўлаётган Ўзбекистон ва бошқа давлатлардан борган жангарилар, уларнинг аёл ва болалари тақдири, ҳукуматларнинг радикал кайфиятдаги фуқаролар ортга қайтишига қарши кўраётган чора-тадбирларига оид мақолаларни ўқишингиз мумкин.

Сизда ҳам хабарлар бўлса, марҳамат, йўлланг:

Telegram, WhatsApp: +420 724 971 539

XS
SM
MD
LG