Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 04:40

Гулсанам Мамазоитова Нью-Йоркда концерт беради


Ўзбекистонлик таниқли хонандалар Гулсанам Мамазоитова ва Ботир Қодировлар АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида концерт беришни режаламоқдалар. 20 май куни Нью Йоркнинг Бруклин мавзесидаги “Master theater” залида бўлиши кутилаётган концерт “Икки қалбдан минглаб қалбларга!” деб номланади. Бу ҳақда шу концерт ташкилотчиси, таниқли продюсер Осиё Қаландарова Озодликка маълум қилди.

Мамазоитованинг АҚШда бу сафарги режалаган концерти ҳам барбод бўлишидан кўпчилик чўчимоқда.

Чунки 26 ёшли ўзбекистонлик хонанда Гулсанам Мамазоитованинг Ботир Қодиров билан биргаликда шу йил 18 феврал кунига режалаган концерти ҳақида Нью-Йорк кўчаларига афишалар осилган эди.

Лекин концертга бир неча кун қолганда унинг бошқа кунга кўчирилгани эълон қилинди ва билетлар эгаларига қайтариб берилганди.

Концерт ташкилотчиси Осиё Қаландарованинг Озодликка айтишича, феврал ойида бекор қилинган концерт 20 май куни Нью Йоркнинг “Master theater” залида соат 19.00да бўлади.

- Олдинги сафар концерт қолдирилганининг сабаби бир-иккита муаммолар бўлган, ўзингиз биласиз ўртада виза бор, бу осон иш эмас. Буни орқасида қанча меҳнат турибди. Қоғоз ишлари кўп. Шунинг учун қолдирилганди. Энди ҳозир ҳаммасини ҳал қилиб, мана 20 майга ҳаракатимизни қилдик, умидимиз катта, - деди Осиё Қаландарова.

Гулсанам Мамазоитова асосан Ўзбекистонни мадҳ этувчи, ватанпарварлик ва айни пайтда ҳукуматнинг мафкуравий рухидаги қўшиқлари билан танилган.

Сўнгги ўн йиллардан бери Мамазоитова Мустақиллик майдонида президент иштирокида бўлиб келган байрам тантаналари ва расмий тадбирларининг тўрида бўлган.

Унинг “Қандай қадам ташламоқни ўргатмагин сен, Менга қандай яшамоқни ўргатмагин сен…” қўшиғи Ўзбекистон каналларида кўп айлантирилган.

2013 йилда унга Ўзбекистон халқ артисти унвони берилган эди.

XS
SM
MD
LG