Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 14:53

БМТ Инсон ҳақлари бўйича Олий комиссари тарихда илк бор Тошкентга борди


БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайн 10 май куни Тошкентга борди ва бу олий комиссарнинг Ўзбекистонга илк сафаридир. Комиссарни Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директори Акмал Саидов аэропортда қарши олди ва Тошкент расмийлари комиссарнинг ўзбекистонлик ҳуқуқ фаоллари билан учрашувида ҳам иштирок этди.

Сўнгги бор 2007 йилда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича ўша кездаги Олий комиссари Луиз Арбурнинг Ўзбекистонга бориш тўғрисидаги мурожаати расмий Тошкент томонидан рад этилган эди.

Эндиликда Тошкентда Олий комиссар билан учрашувда иштирок этган "Эзгулик" жамияти фаоли Абдураҳмон Ташановнинг айтишича, ўзбекистонлик мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари БМТ Олий комиссарининг мамлакатга киришига рухсат берилганидан мамнун бўлишган.

Фаоллар илк учрашувдаёқ Олий комиссардан қатор муаммолар бўйича, жумладан, хорижга қувғин қилинган фуқаролик жамияти ҳамда мухолифат фаолларининг Ўзбекистонга қайтишида ҳуқуқий ёрдам сўраган.

Бундан ташқари, ҳуқуқ фаоллари Ўзбекистондаги сиёсий фаол кишиларга қўйилган айблов ва судловлар, муҳими, 2005 йилда бўлган Андижон воқеалари бўйича мустақил текширув ўтказилишини таъминлашда ҳам БМТ Олий комиссаридан кўмак сўрашган.

Учрашувга оид бошқа тафсилотларни Абдураҳмон Ташанов билан суҳбатда тинглашингиз мумкин.

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Ўзбекистонга киритилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:58 0:00
Бевосита линк

2007 йилда Марказий Осиё республикалари бўйлаб сафар қилган БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича ўша кездаги Олий комиссари Луиз Арбур Ўзбекистонга бормаган эди.

У Ўзбекистон ҳукумати бу сафар режаланган пайтда уни қабул қилишга имконияти йўқлигини билдириб, мурожаатини рад этганини айтганди.

Ўша кезда БМТнинг Қочқинлар бўйича комиссарлиги Қирғизистондаги 500 дан зиёд ўзбекистонликни Руминияга олиб ўтган эди ва ташкилотнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссарлиги Андижон воқеалари бўйича мустақил текшириш ўтказилишини талаб қилган эди.

Аммо, шу йилнинг март ойида БМТ Инсон ҳақлари кенгашининг Женевада ўтган 34-сессиясида Олий комиссарлик, Шавкат Мирзиëев президентликка келганидан сўнг қабул қилинган қарор ва қонунлар ижро қилинган тақдирда, мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари вазиятида ижобий ўзгариш қилишига умид билдирган эди.

XS
SM
MD
LG