Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 10:26

Виртуал қабулхонага мурожаат қилганларга беписанд қараган ҳокимлар ишдан олинди


Ўзбекистонда сўнгги бир ой ичида виртуал қабулхона мурожаатига беписанд қараган 4 шаҳар ва туман ҳокимлари ва 30 дан зиёд мансабдор лавозимидан олинди. Бу ҳақда Озодликка Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг исми сир қолишини истаган мулозими билдирди.

Лавозимидан олинганлар орасида Сирдарё вилояти маркази - Гулистон шаҳри, Фарғона вилоятининг Бағдод тумани ва Қўқон шаҳри, Бухоронинг Вобкент тумани ҳокимлари бор.

Айрим амалдорлар устидан Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 43-моддаси бўйича (жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва қўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этиш) иш қўзғатилган.

Мазкур модда бўйича қонунбузар амалдор энг кам иш ҳақининг уч бараваригача миқдорда жаримага тортилиши ва лавозимидан бўшатилиши мумкин.

- Ҳозир масала қаттиқ қўйиляпти. Халқ дардига қулоқ тутмаган ҳокимлар ишдан кетиши ҳақида селектор мажлисларида айтиляпти. Ҳокимликлар эшигини қоқиб келган ҳар бир одамнинг дардига нафақат қулоқ солиши, балки уларнинг шикояти, муаммосини обдон ўрганиб ижобий ҳал қилиб бериши керак, - дейди Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасида виртуал қабулхоналарга масъул бўлган мулозим.

Ўзбекистонда йил бошидан буён барча вилоят ва туман ҳокимликларида “Халқ қабулхоналари” ташкил этилган. Бундан мақсад халқ ва давлат раҳбарлари орасида доимий мулоқотни йўлга қўйиш экани айтилганди.

Лекин, Вазирлар Маҳкамаси мулозимининг Озодликка айтишича, шикоятларнинг 70-80 фоизи бевосита маҳаллий ҳокимлик ва идораларнинг ваколатига кирадиган муаммолар бўлса-да, улар ҳал этилмасдан қолмоқда.

- Муаммо шу ернинг ўзида ҳал этилиши керак. Лекин, афсуски ҳокимликлардан кўнгли тўлмаган одамлар Вазирлар Маҳкамаси қабулхонасига чиқишяпти. Ҳозир биз уларни ҳокимликка жўнатганимиздан кейин ҳокимликлар жиддий шуғулланяпти. Аслида улар буни шу ерни ўзида ҳал қилиши керак, - дейди Вазирлар Маҳкамаси мулозими.

Аҳолидан тушаётган шикоятларнинг аксари иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларнинг кечикаётгани, газ таъминоти ва газдан асоссиз қарздорлик,конвертация ҳамда соғлиқни сақлаш масалаларига оиддир.
Аҳолидан тушаётган шикоятларнинг аксари иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларнинг кечикаётгани, газ таъминоти ва газдан асоссиз қарздорлик,конвертация ҳамда соғлиқни сақлаш масалаларига оиддир.

Ўзбекистон Президенти виртуал қабулхонаси сайтида келтирилишича, сўнгги олти ой ичида 750 мингдан зиёд шикоят келиб тушган. Улардан 680 мингдан зиёди, яъни 90 фоизи кўриб чиқилган, деб сайтда ёзиб қўйилган.

Аҳолидан тушаётган шикоятларнинг аксари иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларнинг кечикаётгани, газ таъминоти ва газдан асоссиз қарздорлик,конвертация ҳамда соғлиқни сақлаш масалаларига оиддир.

Ўзбекистон вилоят ва туман ҳокимликлари қабулхоналари сайтларида ҳам аҳолидан тушган шикоятларнинг 90 фоизидан ортиғи кўриб чиқилган, деб ёзиб қўйилган.

Сурхондарё вилоят, Сариосиё туман ҳокимлиги виртуал қабулхонаси расмийси Озодлик билан суҳбатда: - Бизга йил бошидан буён 692та мурожаат келган, шундан 632тасини кўриб чиқдик, - деди.

Сурхондарёлик фермер Чори Норбоевнинг айтишича, ҳокимиятлар халқ мурожаатларини кўриб чиқаётгани билан муаммолар ҳал бўлмаётганини айтади.

- Шунча мурожаат келди, шунчасини кўриб чиқдик, деган билан иш битмайди-да. Қишлоғимизда газ йўқ. Ойликлар вақтида берилмайди. Нақд пул йўқ. Бу масалаларни ўрганиш учун ҳокимиятда қабулхона очиб ўтириш шарт эмаску, йиллардан бери айтиб келинаётган муаммоку, ҳокимиятдагиларни ўзлари ҳам биладику буни?! Халқ билан мулоқот йўлга қўйилгани яхши, лекин бу мулоқот сўнггида натижа ҳам бўлиши керак-да, ана шу натижани кўрмаяпмиз, - дейди сурхондарёлик фермер.

Фарғоналик нафақахўр Очил ота эса қабулхоналарнинг очилганидан мамнун эканини айтади.

- Олдин ҳал этилмаётган масалалар бўйича тўғридан-тўғри президентга ариза, шикоят ёки таклифларни юбориш имкони йўқ эди. Ҳозир порталга ёзсак дарров жавоб келяпти. Ёзганимиздан сўнг пенсиямни вақтида олиб келиб берадиган бўлди. Сал кечикса “Порталга ёзаман” дейман, дарров олиб келиб беришади, - дейди Очил ота.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси ўтган йил сентябр ойидан фаолият қилмоқда.

Мамлакат аҳли pm.gov.uz манзилига "ҳал этилмаган" муаммолар юзасидан ариза ва шикоятлар билан мурожаат қилишлари мумкинлиги қабулхона сайтида айтилган.

XS
SM
MD
LG