Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:45

Қурултой: "Ўткан кунлар"ни 18 ëшга кирмаганлар ўқимасинму?


"Ўткан кунлар" спектакли
"Ўткан кунлар" спектакли

Ўзбекистон ҳукумати Ягона порталида 29 апрелга қадар муҳокамага қўйилган «Болалар соғлигига зарар етказувчи ахборотдан уларни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси қабул қилинса¸ ўзбек болалари фақат "миллий мафкурага мос" ижобий қаҳрамонлар ҳақидаги китобларни ўқишга мажбур бўлади.

Тақдим қилинаëтган қоида асосида “Ўткан кунлар” романи устига ҳам 18+ ишораси қўйилиши мумкин. Қонун қабул қилиниши ортидан мактаб дарсликларидан классик адабиëт асарларининг "бадарға қилиниши" оқибатларини Озодликнинг "Қурултой" дастурида муҳокама қилдик.

Қурултой: "Ўткан кунлар"ни 18 ëшга кирмаганлар ўқимасинми?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:36:11 0:00
Бевосита линк

Республика эксперт комиссияси тарафидан асарлари "миллий мафкурага зид" деб топилган фоторассом Умида Аҳмедова "Дўппи олиб кел деса калла оладиган мулозимлар ўқувчилар нима ўқишини белгилмасин", дея фикр билдирди.

Ëзувчи Ҳабиб Темиров эса китобларнинг ëшига кўра ишоратланишини "Жаҳон тажрибаси" эканлигини айтиб¸ бу қонун адабиëтни яхши тушунадиган олимлар кўмагида қайта тўлдирилиши лозимлигини таъкидлади.

Узоқ йиллар Низомий номидаги педагогика университетида ишлаган олим Абдулла Абдураззоқов эса бу қонунни "керак бўлмаган" ва "жоҳил мулозимлар қўлида цензура воситаси бўладиган" ҳужжат, дея атади.

Қонунлар муҳокамаси учун очилган ҳукумат Ягона порталида 14 апрель куни «Болалар соғлигига зарар етказувчи ахборотдан уларни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Жорий йилнинг 1 декабрига қадар кучга кириши кутилаëтган бу қонун лойиҳаси Ўзбекистонда нашр қилинадиган китобларнинг ўқувчи ëшига қараб ишоратланишини кўзда тутади. Қонун лойиҳасида «оилавий қадриятларни инкор этадиган, жинсий бузуқликни тарғиб қиладиган, шунингдек ота-оналар ва оиланинг бошқа аъзоларига нисбатан ҳурматсиз муносабатни шакллантирадиган» нашрлардан болаларни ҳимоя қилиш тизими малакаланади.

Қонун лойиҳасида ëзилишича¸ «шафқатсизлик, жисмоний ва (ёки) руҳий зўравонлик, жиноят ёки жамиятга қарши бошқа хатти-ҳаракатлар тасвирланган ёки ифодаланган»¸ «куч ишлатилмаган ўлим, касаллик, ўз жонига қасд қилиш, бахтсиз ҳодиса, авария ёки фалокатлар ва (ёки) уларнинг оқибатлари шаклидаги» ва «эркак ва аёл ўртасидаги жинсий муносабатлар тасвирланган» ва бошқа «миллий мафкурага зид» китобларни болалар тарафидан мутоала қилиниши тақиқлаб қўйилади.

Бундай мазмундаги нашрлар қонун талаби ва экспертлар хулосасига кўра¸ «тақиқланган нашрлар реестрига киритилади».

XS
SM
MD
LG