Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 14:26

Ватанга хиёнатда айбланган ўзбек зобити озод этилди


Александр Макеев Ўзбекистоннинг собиқ Мудофаа вазирлигига физик олим Қодир Ғуломов раҳбарлик қилган пайтда Қурoлланиш бошқармасига бошлиқ этиб тайинланган.
Александр Макеев Ўзбекистоннинг собиқ Мудофаа вазирлигига физик олим Қодир Ғуломов раҳбарлик қилган пайтда Қурoлланиш бошқармасига бошлиқ этиб тайинланган.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг ватанга хиёнат қилишда айбланиб 15 йиллик қамоқ жазосига маҳкум этилган юқори мартабали собиқ амалдори 63 яшар Александр Макеев озод этилган. Бу ҳақда Uzmetronom сайти хабар қилди. Вазирликнинг Қуролланиш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган, умрининг 38 йилини армияда хизмат қилиб нафақага чиққан полковник Макеев 2010 йилда ватанга хиёнат қилишда айбланиб, 15 йиллик қамоққа ҳукм этилган эди.

Uzmetronom нашрига кўра, Ўзбекистон Олий суди Макеевга белгиланган жазо муддатини қисқартирган, лекин унга қўйилган айбловни олиб ташламаган.

2010 йилнинг февралида Александр Макеев ҳибсга олинган эди.

Ўша йилнинг августида Макеев қатори Мудофаа вазирлигининг юқори мартабали мулозимлари, улар орасида икки генерал ҳам бор, ватанга хиёнат қилишда айбланиб, маҳкамага тортилган эди.

Суд шу генераллардан бири ва яна икки зобитни Ўзбекистон жиноят кодексининг 157-моддаси, ватанга ҳиёнатда айбли деб топганди.

Uzmetronom хабарига кўра, биринчи сўроқ пайтиёқ Александр Макеевга 2002 йилда у АҚШнинг West Point академиясида ўқиган кезларида жосусликка ёллангани ва АҚШ разведкаси фойдасига жосуслик қилганликда айбланаётгани тушунтирилган.

Полковник Ўзбекистоннинг махфий бўлган ҳарбий сирларини америкалик жосусларга етказиб турганликда айбланган.

Журналист Сергей Ежков яқин манбааларига асосланиб, Мокеев сўроқ пайти қийноққа солингани ҳақда ёзган эди.

Қамоқдалиги пайти Макеев айбсиз эканини айтиб, Ўзбекистоннинг аввалги ва ҳозирги президентига озод этилишини сўраб бир нечта марта мурожаат этган ҳам.

Александр Макеев Ўзбекистоннинг собиқ Мудофаа вазирлигига физик олим Қодир Ғуломов раҳбарлик қилган пайтда Қурoлланиш бошқармасига бошлиқ этиб тайинланган.

2010 йилда Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг бир неча юқори мартабали мулозимлари, улар орасида генераллар ҳам бор, АҚШ фойдасига жосуслик қилганликда айбланиб, маҳкамага тортилгани маълум.

Ўзбекистоннинг собиқ мудофаа вазири Қодир Ғуломов устидан ҳам ўшанда ёпиқ маҳкама жараёни бошлангани ҳақида хабар қилинган, аммо расмийлар Ғуломов устидан ҳам маҳкама жараёни бўлганини тасдиқламаган, рад ҳам этмаганлар.

XS
SM
MD
LG